Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:25

Ўзбекистонлик пенсионер қолган умрини пенсия навбатида ўтказмоқда


Пенсия ва нафақа учун почта биноси олдидаги навбат.
Пенсия ва нафақа учун почта биноси олдидаги навбат.

Пенсиясининг 40-50 фоизини ҳозирча нақд пулда олиши керак бўлган ўзбекистонлик пенсионерлар¸ саҳардан оқшомга қадар кунини почта бўлимлари ëки банк эшигида ўтказмоқда. Банк ва почта расмийлари Озодлик билан суҳбатда¸ нақд пул тақчиллиги борган сайин кучайиб¸ пенсионерларга тарқатиладиган ойлик нақд пулнинг бор-йўқ 5-6 фоизигина берилаëтганини эътироф этдилар.

Ўзбекистон бўйлаб пенсионерларга пенсия¸ турли ижтимоий нафақа олувчи ногирон¸ ëш болалик ва муҳтожларга нафақа тарқатиш ойнинг биринчи ҳафтасида тугалланиши лозимлигига қарамай¸ март охирлаб қолган айни кунларда пенсионерларнинг кўпи¸ пенсиясиз қолмоқда.

Хусусан¸ 25 март куни Озодликка мурожаат қилган нукуслик пенсионерга кўра¸ 20 мартдан бери Қорақалпоғистон пойтахтидаги пенсионерлар қўлига нақд пул тегмаëтир – банк ва пенсия-нафақа тарқатишга масъул почта бўлимларида тумонот одам¸ лекин нақд пулни кўрган деярли йўқ:

Пенсия учун навбат.
Пенсия учун навбат.

- Пенсиямнинг 40 фоизини нақд бериши керак. Лекин ҳеч қаерда нақд пул йўқ. Нукусдаги почталар Наврўз олдидан 20 март куни пул тарқатди. Олган олди¸ қолганга энди йўқ. “Асака”банк хизматчилари пул машинасида почтага олиб келиб берди. Энди йўқ. Почтадагилар:”Банк бизга бир кунда ë бир миллион беради ë йўқ¸ ўнта одам олгандан кейин тугаб қолади¸ биз нима қилайлик? Эртага кел”¸ дейди. Эртага келсак¸ яна йўқ. Мен уч кун навбатда туриб ҳам кассанинг ëнига боролмадим. “Келади-келади” дейди¸ пул келмайди. Уйда коллежда ўқийдиган болалар бор. Қўлига нақд бермасанг¸ автобусга чиқолмайди¸ ўқишига боролмайди. Ақча қилиб берадиган банкомат дегани биз томонларда умуман йўқ¸дейди нукуслик пенсионер.

Нукусдаги “Асака” банк бўлимларидан бири ходими¸ нақд пул йўқлиги боис¸ пенсия ва нафақаларнинг нақд қисмини тарқатиш муаммо эканини тан олди. Унга кўра¸ “Асака” банк кун давомида тушадиган нақд пулни ўша куннинг ўзидаëқ пенсия ва нафақаларга тарқатишга уринмоқда:

- Биз нақд пулни почтага берамиз¸ почта ўзи тарқатади. “Асака” банкка келиб тушган пул қанча бўлса¸ шунча бераяпти. Кун давомида омонатчилар¸ солиқ ва бошқа тўловлардан қанча пул келиб тушса¸ шуни кечқуруннинг ўзидаëқ берворамиз. Эрталаб почта уни биринчи навбатда пенсионерларга¸ оғриëтган касалларга тарқатади. Ҳаммага нақд пул етказиб бўлмаяпти. Фақат касаллиги ҳақида справкаси бўлса¸ қаттиқ муҳтож бўлса¸ шуларга ëрдам тариқасида нақд пул берилади¸ деди “Асака” банк филиалларидан бири хизматчиси.

Пенсия ва нафақаларни эгаларига тарқатиш учун масъул “Ўзбекистон почтаси” акционерлик жамиятининг Нукусдаги бўлимларидан бири вакили¸ почта бинолари олдида кунлаб навбат кутаëтган қариялар лашкари пайдо бўлганини эътироф этди:

- “Асака” банк кейинги кунларда пенсияга умуман пул чиқармади. Нақд пул йўқ¸ деяпти. Бугун Нукус шаҳридаги бирорта почтага нақд пул берилмади. Нукус почтасига бир ойда 4 миллиард 100 миллион нақд сўм берилиши ва биз бу пулларни пенсионер¸ нафақахўрларга тарқатишимиз керак. Ҳозиргача бу сумманинг бор-йўқ 258 миллиони тарқатилди. Бу дегани¸ март ойида тарқатишимиз керак пенсия ва нафақаларнинг бор-йўқ 6¸3 фоизини тарқатдик¸ холос. Нақд пул камлигидан пенсия тарқатишни 45 кунда зўрға узаяпмиз. 2015 йил июнидан бери шунақа ишлаяпмиз. Нукус шаҳрида деҳқончилик йўқ¸ пенсионерларнинг кўпи фақат пенсияга қараб қолган¸ харажатини пенсиядан қилади. Бечоралар эрталабдан оқшомгача почта эшигини тагида сарғайиб ўтиради. Биз ҳам одаммиз¸ ичимиз ачийди. Лекин биз нима қилайлик – банкдан пул келиши билан¸ почтальоннинг қўлига ҳам бориб етмай¸ кутиб ўтирганларга бераяпмиз. Муҳтож¸ касал бўлса¸ кўрсак¸ шуларни ëзиб олиб¸ уларга ҳеч бўлмаса икки-уч кунда озгина бўлса ҳам нақд пул топиб беришга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин муҳтож жуда кўп¸ ҳаммасига ëрдам қилолмаяпмиз¸ дейди нукуслик почта ходимларидан бири.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда жиддий молиявий инқироз давом этаëтганини жамоатчиликка очиқ тан олмаëтган бўлса-да¸ мамлакат бўйлаб пенсия¸ нафақа ва стипендиялар¸ давлат хизматчилари¸ ҳатто махсус контингент ташкилотларига ойликларни нафақат нақд¸ балки нақдсиз тўлаш билан боғлиқ муаммо кескинлашиб бормоқда.

2015 йил баҳорида Озодлик ихтиëрига келиб тушган ички фойдаланиш мақсадида 10 апрель куни ëзилган мактубида Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мустафоев Бош вазир Шавкат Мирзиëевни мамлакатда нақд пул тақчиллиги кескинлашиб бораëтганидан огоҳлантирган эди:

Марказий банк расмийсининг почта хизматига нақд пул тақчиллиги боис пенсия ва ойликларни нақд пулда тўлаш имкони йўқлиги ҳақидаги огоҳлантирув хати нусхаси.
Марказий банк расмийсининг почта хизматига нақд пул тақчиллиги боис пенсия ва ойликларни нақд пулда тўлаш имкони йўқлиги ҳақидаги огоҳлантирув хати нусхаси.

““Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Ўтказилган таҳлиллар ва мониторинг натижаларига кўра¸ 2015 йилнинг январь-март ойларида иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар учун нақд пулга бўлган талаб 10¸9 трлн. сўмни ташкил қилиб¸ 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1¸9 трлн. сўмга ëки 22 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра¸ ушбу тўловларнинг асосий қисми тўлангани ҳолда¸ 58¸2 млрд.сўмлик пенсия тўловлари¸ 53¸8 млрд.сўмлик махсус контингент ташкилотлари тўловлари Андижон¸ Бухоро¸ Қашқадарë¸ Навоий¸ Наманган¸ Сурхондарë¸ Сирдарë¸ Фарғона вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида тўланмасдан қолди.

Ҳисоб-китобларга кўра¸ аҳвол шу тарзда давом этса ва тезкор амалий чора-тадбирлар кўрилмаса¸ махсус контингент¸ мониторингга олинган стратегик корхоналар иш ҳақи¸ пахта йиғим-теримчилари учун Марказий банк томонидан 2015 йилда 3¸0 трлн.сўмдан кўпроқ мадад пуллари чиқаришга тўғри келади ва бу ўз навбатида¸ муомаладаги нақд пул миқдорининг ошишига таъсир кўрсатади.

Муомаладаги нақд пул миқдорининг ошиб бориши¸ ўз навбатида¸ инфляцион босимнинг кучайишига¸ норасмий валюта бозорининг кенгайишига¸ пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасининг ва оқибатда “хуфиëна” иқтисодиëт ҳажмининг ошишига¸ ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг мураккаблашишига олиб келиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин”¸ деб ëзган эди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевга юборилган мактубида.

24 март куни президент Каримов Бош вазирга нақд пул тақчиллиги муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тақдим этган Марказий банк раисининг 1-ўринбосари Улуғбек Мустафоевни ишдан бўшатди.

Ҳозирча Мустафоевнинг нақд пул тақчиллиги билан боғлиқ инқироз боис лавозимидан четлатилгани¸ қолаверса¸ унинг кейинги тақдирига оид аниқ маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG