Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:45

Кумуш Раззоқова: Райҳоннинг ўзбекча билмаслиги тарбиясизлик нишонаси


Ўзбек эстрадаси вакили Райҳон
Ўзбек эстрадаси вакили Райҳон

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” 38 яшар Райҳон Ғаниева “ўзбек тилини ўрганадиган ëшда эмасман” деб интервью бергани ижтимоий тармоқлар муҳокамасига чиқди.

Муҳокамаларда ўзбекистонлик таниқли киночи Наби Ғаниевнинг набираси ўз она тилини унутганлиги афсус билан қайд қилинди.

“Қандай қилиб, ўзбекча қўшиқ , айтадиган хонанда Ўзбекистонда бир умр яшаб тил билмайди.? Яна уни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист деган унвони хам бор эди , шекилли. Бундай “райхончалар” ўзбекларни ерга уриб ўзбек тилини билмаслик крутойлик деган рекламани қилиб ëтибди” дейди Facebookнинг Гулзамон исмли юзери.

Бошқалар эса “Ўзбекистонда давлат тилини билиш зарурати” ҳақида гапириб¸ “чет элда мухожирларга яшаш ҳуқуқи тил имтихонидан кейингина берилишини “ таъкидлашди.

Facebookнинг Nigina Aksenova исмли юзери эса бу гапларга қўшилмайди:

“Хватит уже истерить из-за ерунды! из-за того, что Райхон не знает узбекского языка, с узбекской экономикой хуже не станет”

Бу муҳокамалар ортидан Озодлик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова билан суҳбатлашиб “Саҳнада ўзбекча қўшиқ айтадиган ҳонандалар ўзбек адабий тилини билиши керакми?” деган саволга жавоб олди.

Она тарафдан рус бўлган Кумуш Раззоқова Ўзбекистонда яшаган ота-онаси ўзбек бўлган ашулачининг ўзбекча билмаслигини “тарбиясизлик нишонаси”деб атади.

Кумуш Раззоқова назарида “38 яшар Райҳон Ғаниеванинг тил ўрганишга ëшим ўтиб қолди дегани ҳам мантиқсиздир”.

Кумуш Раззоқова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:00 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонлик яна бир хонанда Азиза Ниëзметова "қўшиқчининг тил билиш-билмаслигини аҳамияти йўқ деб билади"

Азиза Ниëзметова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:04 0:00
Бевосита линк

Жозибадан мосуво "давлат тили"

Эслатиб қўямиз 1989 йилнинг 19 мартида Тошкент марказидаги Ленин майдони (Хозир Мустақиллик майдони)да бўлиб ўтган митингда ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш талаб қилинган эди.

Бунинг ортидан 1989 йилнинг 21 октябр куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонуни миллат тилига миллий мақом бериш жараëнининг ҳуқуқий пойдеворини қўйди.

Ўзбекистон мустақил бўлгач¸ бу қонунга бир қатор ўзгартиш ва тузатишлар киритилди ва уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ўзбек тили мақомини янада кучайтириши иддао қилинди.

Аммо кузатувчилар орадан ўтган 27 йил йил давомида Ўзбекистондаги ўзбек тили жозибадорлик касб қилмаганини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG