Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:40

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазиятни танқид қилди


Хориждаги фаоллар Ўзбекистонда инсон ҳақлари бузилаётгани муносабати билан турли мамлакатларда норозилик тадбирлар ўтказиб турадилар (Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси олдида ўтказилган намойишдан лавҳа).
Хориждаги фаоллар Ўзбекистонда инсон ҳақлари бузилаётгани муносабати билан турли мамлакатларда норозилик тадбирлар ўтказиб турадилар (Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси олдида ўтказилган намойишдан лавҳа).

АҚШ Давлат департаментининг турли мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга оид янги ҳисоботида Ўзбекистон Шимолий Корея, Куба, Хитой, Эрон ва Судан қаторида "тарихан авторитар режимлар" қаторида саналган.

13 апрель куни эълон қилинган ҳисоботда авторитар ҳукуматлар фуқаролик жамиятини бўғиши, зеро улар жамоатчилик назоратидан хавфсираши ва ўзлари назорат қилолмайдиган йўллар билан бирлашаётган одамлардан чўчиши таъкидланган.

Ҳужжатда Ўзбекистон хавфсизлик идоралари “маҳбусларга нисбатан қийноқ ва зўравонлик қўллаётганлик”да айбланган.

Давлат департаментининг янги ҳисоботида президент Ислом Каримов ҳукумати фуқароларга ўз лидерларини сайлов воситасида ўзгартириш имконини бермаётгани айтилади.

Ҳисоботда Ўзбекистон конституциясидаги бир киши икки мартадан кўп президентликка сайлана олмаслиги ҳақида модда борлигига қарамай, Каримов 2015 йили президентликка тўртинчи марта қайта сайлангани урғуланади.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда қўлга олинганларга нисбатан хавфсизлик идоралари ходимлари томонидан қийноқ қўлланилаётгани ва шафқатсиз муносабатда бўлинаётгани, адолатли судлов учун имкон берилмаётгани, қонун устиворлигига эътиборсизлик ва ҳукуматни сайлов йўли билан алмаштириш имкониятининг йўқлиги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида мавжуд бўлган энг муҳим муаммолардандир.

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистонда маҳбусларнинг узоқ муддат қамоқда қолаётгани, қамоқхоналардаги шароитнинг ёмонлиги, баъзан эса ҳаёт учун хавфлилиги, диний эркинликлар кенг кўламда чекланаётгани, сўз, матбуот ва йиғилиш эркинликларининг чеклаб қўйилгани, фуқаролик жамиятига нисбатан чекловлар, ҳаракат эркинлигининг чеклангани, аёлларга нисбатан зўравонликлар, шунингдек, фуқаролар асосий ижтимоий хизматлардан фойдалана олмаётгани ҳамда ҳукумат томонидан уюштирилган мажбурий меҳнат қаршисида чорасиз қолаётгани каби муаммоларга ҳам эътибор қаратилган.

XS
SM
MD
LG