Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:00

Бош прокуратура: Бош вазир муовини Рўзиқулов жиноий жавобгарликка тортилмаган


Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси раёсати раиси Улуғбек Рўзиқуловнинг Ўзбекистон бош прокуратураси томонидан жиноий жавобгарликка тортилгани ҳамда унга нисбатан уй қамоғи шаклида эҳтиёт чораси белгилангани ҳақиқатга мувофиқ келмайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Прокуратура вакилларига кўра, Рўзиқулов жавобгарликка тортилгани ва уй қамоғида тутиб турилгани хусусида Интернет тармоғидаги айрим сайтлар томонидан тарқатилган маълумот “ҳақиқатга мувофиқ келмайди, ҳозирги пайтда Бош прокуратура ишловида Рўзиқуловга нисбатан қўзғатилган жиноят иши йўқ”.

Улуғбек Рўзиқулов вақтинча ишдан четлатилиб, гувоҳ ўлароқ сўроқ бераётгани ҳақида Озодлик май ойи бошларида хабар қилганди. Бироқ Озодлик мақоласида бош вазир ўринбосарининг жиноий жавобгарликка тортилгани ёки уй қамоғида сақланаётгани ҳақида сўз йўқ.

Ўшанда бош вазир ўринбосари терговга тортилгани ҳақида гапирган манбаларимиздан бири МХХнинг махсус гуруҳи тарафидан қўлга олиниб, тергов қилинаëтган GM Uzbekistan Бош директори Тоҳир Жалилов ўзидан юқори мулозимларга қарши кўрсатма бера бошлаганини иддао қилганди.

Айни манба тергов боис Рўзиқуловнинг дипломатик паспорти олиб қўйилганини ҳам даъво қилган.

Озодлик 9 май куни куни чоп қилинган мақоласида Рўзиқулов исми Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари сифатида хукумат Интернет порталидан олиб ташланмагани ҳамда унинг ҳибс қилингани ҳақида расмий маълумот йуқлиги ҳам алоҳида қайд этилган.

XS
SM
MD
LG