Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:01

Қашқадарё милицияси бошлиғи ўринбосари пичоқланди


Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Чиналиев 2 июль куни тушга яқин пичоқлаб кетилди. Озодлик манбаларига кўра, Чиналиев оғир аҳволда касалхонага ётқизилган ва унга жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Озодлик манбаси берган хабарга кўра, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг ўринбосари Жаҳонгир Чиналиев 2 июль куни соат 12 лар атрофида номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилган.

Қарши шаҳар ҳокимиятида ишлайдиган Озодлик манбаси ҳам шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:

"Ҳа, бошлиқ муовини Чиналиев пичоқ жароҳати олган. Ҳозир касалхонада. Уни ким ва нима сабабдан пичоқлагани ҳозирча маълум эмас. Ҳозирча бор ахборот мана шу". деди мулозим.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозими, қотилликка биринчи сабаб оилавий жанжал бўлиши мумкинлигини айтди:

"Жаҳонгир Чиналиев Тошкентдан кадрлар бўйича муовин бўлиб келган. Бизнинг билишимизча, у биринчи хотинини уриб, ҳайдаб юборган экан. Шунга ундан қасд олган дейишяпти, лекин ҳозирча бу тасдиқланган эмас", деди мулозим.

Қашқадарё вилояти шошилинч тиббий ёрдам марказининг исми сир қолишини сўраган мулозими, Жаҳонгир Чиналиев уларга соат 12 яримда олиб келинганини айтди:

"Жуда оғир аҳволда олиб келишди. Беш жойидан пичоқланган экан. Шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Беморнинг аҳволи жуда оғир. Ҳозир операциядан сўнг наркозда ётибди, ҳали ўзига келган эмас", деди шифокор.

Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG