Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:41

Наманганда уйлари бузилаётган тўрт юзга яқин хонадон бошпанасиз қолиши мумкин


Наманганда бирданига 400га яқин хонадон бузилмоқда
Наманганда бирданига 400га яқин хонадон бузилмоқда

Наманган шаҳрида 25 июлдан 396 хонадонни бузиш ишлари бошланиши ортидан уйи бузилаётганларнинг баъзилари бошпанасиз қолиш эҳтимолидан хавотирга тушган. Аммо, шаҳар ҳокимияти мутасаддилари тарихий Чорсу даҳасидаги Уйчи маҳалласини кўчириш қарори икки ой давом этган тайёргарлик ишларидан сўнг бошлатилганини айтишади.

Келгуси ойлар ичида 2.6 километр масофада йўл ёқасидаги уй ва нотурар жойлар бутунлай бузиб ташланади.

Маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари сўзларига кўра, 900га яқин хўжаликка Наманган шаҳри четидан бўш ер участкалари ажратиб берилмоқда.

Наманган шаҳрини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш режасига мувофиқ, келажакда бузилаётган ҳудудда 25та кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилади.

"Қўйхонаси борлариям ер олипти"

Наманган ҳокимияти уйи бузилаётганларга қурилиш молларини олиб кетишга изн берган
Наманган ҳокимияти уйи бузилаётганларга қурилиш молларини олиб кетишга изн берган

Озодлик манбаларига кўра, Наманган шаҳар ҳокими якшанба куни уйи бузилиши керак бўлган хонадонлар эгалари билан учрашиб, ҳар бир хўжаликка шаҳар четидан тўрт сотикдан ер берилишини билдирган.

Душанба куни эса Уйчи маҳалласида яшовчиларга ажратиладиган участкалар тақсимлаб берилган.

Икки ой давомида мониторинг қилиб ўрганилди. Маҳалла фуқаролар йиғини, жамоатчилик, ички ишлар ходимлари, уй-жой ва кадастр хизматлари ҳудудда мониторинг ўтказиб, кадастр ҳужжатлари ва пропискаларини ўрганиб, яшайди-яшамайди қилиб, ҳамма рўйхатини қилиб олдик. Шу рўйхатга кўра, участка бериш режалаштирилди,” деди Наманган шаҳар ҳокимлиги вакили.

Аммо Озодлик суҳбатлашган Уйчи кўчаси яшовчиларидан бири ер ажратишда қонунбузарликларга йўл қўйилган бўлиши мумкинлигини иддао қилди.

Бир хонадонда тўртта хўжалик бўлса, учта хонадонга ер беришди. Лекин бир ҳовлида бир ёки икки хўжалиги борлар орасида тўрт-беш хўжалик қилиб ер олганлар бор экан. Пулини бериб қўшимча участка олганлар бор экан. Маҳаллада қўйхонаси борлариям ер олипти, деган гап юрипти,” дейди уйи бузилаётганлардан бири.

Унинг илова қилишича, 25 июлнинг ўзидаёқ “нотурар жойлар ва аҳоли уйларини бузиш бошланди”.

Қурилиш молларини ўзлари олиб кетишаяпти. Қурилишни ўзлари қуришади. Аммо ҳали компенсация пули аниқ бўлмапти,” деди Озодлик суҳбатдоши.

Уйчиликлар бузилаётган уйларидан ҳозирча бир хонани сақлаб қолишмоқчи
Уйчиликлар бузилаётган уйларидан ҳозирча бир хонани сақлаб қолишмоқчи

Бироқ, Наманган шаҳар ҳокимияти қурилиш ишлари бўйича мутасаддисига кўра, “барча зарурий моддий ёрдам берилади”.

Норозичилик ҳолатларини мен кўрмадим. Барча зарурий моддий ёрдам берилади. Шахсан шаҳар ҳокимининг ўзи маҳаллада яшайдиган аҳолини тўплаб, гаплашди. Кимда нима гап бор, ким кимда норозигарчилик бор, мана мен шу ердаман, нима ёрдам керак бўлса берамиз, деб ваъда қилди”, деди Наманган шаҳар ҳокимияти мутасаддиси.

“Товуқ каталаги ҳам қура олмаймиз”

Уйи бузилаётганларнинг баъзилари Озодликка ажратилган ер участкаларида уй қура олмай, бошпанасиз қолишдан хавотирда эканликларини маълум қилишди.

Уйни бузишни бошладик. Лекин битта хонани қолдиришаяпмиз. Кўчаётган пайтда кейин бузармиз, деб турибмиз. Ўзида шароити борлар участка қуришга тушди. Маккапоя экилган жойлар экан. Ҳозир поядан тозалаб, яроқли ҳолатга келтириб кейин уй қуришади. Лекин, шундайларимиз борки, товуқ каталаги ҳам қура олмаймиз. Шунга ўтирибмиз, бу ёғи қандай бўларкин, деб,” дейди Уйчи кўчаси яшовчиларидан бири.

Уйчи кўчасида 2.6 км масофадаги уйлар бузиб ташланади
Уйчи кўчасида 2.6 км масофадаги уйлар бузиб ташланади

Уйчи кўчаси яшовчиларига кўра, компенсация тўловларининг банк каротчкаларига ўтказилиши янги участкаларни қуришни янада қийинлаштири мумкин.

Маҳаллий ҳокимият вакилининг эътироф этишича, компенсация миқдори ва унинг қай тарзда тўланиши ҳозиргача аниқланмаган.

Ҳали маблағ масаласи ҳал бўлгани йўқ, компенсация маблағларини бериш бўйича кўрсатмаям бўлгани йўқ. Лекин, иложи борича нақд пулда қилиб берилади. Имконият даражасида. Ҳозир нақд пулда муаммоларимиз бор, лекин уй бузиладиган хонадонларга ҳокимнинг ўзи копменсацияни нақд пулда қилиб беришга ҳаракат қиламиз, деган. Шифер ва цементни арзонлаштирилган нархда олиб беришга ҳаракат қиламиз,” деди Наманган шаҳар ҳокимлиги вакили.

Наманган шаҳрини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш режасига мувофиқ, бузилаётган уйрлар ўрнида 25та 5 қаватли турар жой бинолари барпо этилади.

XS
SM
MD
LG