Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:38

"Эзгулик" фаоллари қамоқдаги ҳуқуқбон Аъзам Фармонов билан учрашди


Аъзам Фармонов ва "Эзгулик" фаоллари
Аъзам Фармонов ва "Эзгулик" фаоллари

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари - Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташанов Жаслиқ қамоқхонасида инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов билан учрашди.

Бу ҳақда “Озодлик”ка хабар қилган ҳуқуқ фаолининг ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, учрашув “Ўтюраклар” клуби ҳамда Ўзбекистондаги дипломатик корпус ваколатхоналаридан бирининг бевосита кўмаги билан уюштирилган.

Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Аъзам Фармоновнинг соғлиги яхши ва унга нисбатан руҳий ёки жисмоний қийноқлар қўлланмаётир.

Ҳуқуқбон Аъзам Фармонов 10 йил муқаддам товламачиликда айбланиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

2016 йилнинг майида унинг жазо муддатига қамоқхона ички тартибини бузганлик айби билан 5 йилу 26 кун муддат қўшиб берилганди.

Халқаро ташкилотлар йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматидан ҳуқуқбонни озод қилишни сўраб келади.

XS
SM
MD
LG