Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:15

Қирғизистонда facebook орқали президентни танқид қилганлар шахси ўрганилмоқда


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда мамлакат президенти Аламазбек Атамбаевни танқид қилган одамларни сўроққа чақираётгани маълум бўлди.

Интернетда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси ўринбосари Бўлўт Суйунбаевнинг парламентдаги Социал-демократларфракцияси депутати Ирина Карамушкинага юборган мактуби эълон қилинди. Унда махсус хизматлар Фейсбукда “президентни хақоратлади” дейилган 45 одам аниқлангани айтилган ва улардан ўн нафарининг шахси кўрсатилган.

Махсус хизмат мактубида шахси очиқланганлар орасида Фейсбукда Сава Сирғатай номи билан рўйхатдан ўтган Сарвиниса Сирғатаева ҳам бор.

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида яшовчи 55 ёшли Сарвиниса Сирғатаева Алмазбек Атамбаевни хақорат қилган одамлар рўйхатига қўшилиб қолганидан ҳайратда эканини айтди:

- Мен бундай мактубни, унда менинг исми шарифим борлигини интернетда эълон қилинганидан кейингина билдим. Атамбаевни устидан кулиб, турли суратлар билан масхара қилишни ёмон кўраман. У яхшими, ёмонми президент бўлганидан кейин уни масхара қилишни нотўғри деб ҳисобламайман. Инсон сифатида ўзини ҳурмат қилмасам ҳам, лавозимини ҳурмат қилиш керак, деб ҳисоблайман, -деди Сарвиниса Сирғатаева.

Унга кўра, у баъзида Фейсбук орқали мухолифатдаги “Ата Мекен” партияси етакчиси Ўмурбек Текебаевга боғлиқ фикрларни қўллаб келган. Сирғатаева шу сабабли махсус хизматлар “қора рўйхати”га тушиб қолган бўлиши мумкинлигини айтди.

Миллий хавфсизлик хизмати мактубида келтирилган рўйхатда Тўйчубек Ақматали деган шахс ҳам бор. Туркияда таҳсил олаётган қирғиз ёшлари уни ҳимоя қилиб, махсус хизмат ва жамоатчиликка мурожат йўллади.

Мурожатда Акматали ўғли Туркияда ўтган йилдан буён таҳсил олаётгани, президентга нисбатан салбий фикр ёзмагани айтилади. Бундан ташқари депутатларга, махсус хизматларга “бу каби майда нарсалар билан шуғулланмай, мавжуд бўлган муҳим масалалар билан шуғулланиш” керак деган маслаҳат берилган.

Махсус хизматлар Алмазбек Атамбаевни хақорат қилди деганлар ўрганилаётгани бўйича ҳозирча бирон изоҳ бермади. Интернетда пайдо бўлган мактубда, президентни вақти-вақти билан қоралайди дейилган яна 35 одамнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилаётгани айтилади.

Озодликнинг қирғиз хизмати депутат Ирина Карамушкинадан изох олишга ҳаракат қилган. Бироқ у “Вести” сайтигагина изох берганини айтиб, ўзининг фикрини ўша ердан топиш мумкинлигини айтган.

Бу сайтга берган суҳбатида Карамушкина Атамбаевни ҳақорат қилганлар тўғрисида махсус хизмат расмийсидан мактуб келганини тасдиқлаган. Унга кўра, ўтган йилнинг октябрь ойида депутатга сайловчилардан президентни ижтимоий тармоқларда ёмонлаганларга нисбатан чора кўриш керак деган илтимос билан мурожат келган. Ўша мактуб асосида депутат МХДҚга мурожат қилган.

Маълум бўлишича, Ирина Карамушкинага мактуб юборган ва жавобини интернетга жойлаштирган одам Нургул Кожомбердиева исимли Фейсбук фойдаланувчиси.

- Ўтган йили октябрь ойида Фейсбукда собиқ президент Курманбек Бакиевни қўллаган, Атамбаевни ёмонлаганлар билан айтишиб кетдим. Улар амалдаги президент номига ёмон сўзларни айтишган. Менуни ҳимоя қилсам масхара қилишган. Кимдир биров аввалги ҳукуматни мақтаб, ҳозирги президенти қоралаб, мамлакатни жануб-шимол қилиб бўлиб, бунинг учун пул ҳам олиб фитна чиқараяпти. Мен шу сабабли дўстларим маслаҳати билан махсус хизматларга мурожат қилганман. У ерда менга депутатларга мурожат қилишим мумкинлигини айтишди. Мен парламентнинг жамоатчилик қабулхонасига бордим ва 120 депутатнинг барчасига мурожат қилиш мумкин бўлмагани учун Ирина Карамушкина номига мурожат ёзганман. Мурожатга салбий фикр ёзганлар тўғрисида маълумот, ўша ёзилганлардан нусхаларни ҳам қўшганман. Мен мамлакатимни, президентимизни ҳимоя қилдим. Бу менинг ватандошлик бурчим, -деди Нургул Кожомбердиева.

Махсус хизматларнинг ижтимоий тармоқларда президент тўғрисидаги фикрларни ўрганаётгани 12 январь куни мамлакат парламентида ҳам муҳокама қилинди.

Депутатлар махсус хизматлар харакатларини сўз эркинлиги ва демократияга босим сифатида баҳолашди.

XS
SM
MD
LG