Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:44

Киев суди Ислом Каримовнинг қайинжияни ишини кўриб чиқишни яна қолдирди


Акбар Абдуллаев суд қарорига изоҳ бермади
Акбар Абдуллаев суд қарорига изоҳ бермади

Украина пойтахти Киевда суд марҳум президент Ислом Каримовнинг қайинжияни Акбарали Абдуллаев ишини кўриб чиқишни охирги бир ҳафта ичида иккинчи марта қолдирди. Ўзбекистон Бош прокуратураси 33 яшар Акбарали Абдуллаевни "Интерпол" орқали халқаро қидирувга берган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси айблов хулосасига кўра, Абдуллаев ўзгалар мулкини ўзлаштириш, чет эл валютасини яшириш, мансабга совуққонлик билан қараш ва жиноий фаолиятдан олинган юзлаб миллион долларни легаллаштиришда айбланмоқда.

У айни айбловлар билан 2013 йилнинг 10 октябрида ҳибсга олинган ва 2014 йил ноябрида бўлиб ўтган суд сўнгида узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

20 январда Озодлик Абдуллаевнинг амнистия асосида 2016 йил ёзида очиққа чиққани, Ислом Каримов 2 сентябрда вафот этганидан кўп ўтмай мамлакатдан ноқонуний йўллар билан чиқиб кетгани ва Киев халқаро аэропортида қўлга олингани ҳақида хабар ​қилди.

16 январда Киев суди Ўзбекистондаги "ваколатли органлар талабномаси келгунга қадар" Акбарали Абдуллаевни 40 кун давомида ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди.

Аммо, суд қароридан норози бўлган Акбарали Абдуллаев апелляцион шикоят аризасини киритган.

Ўзбек таржимони йўқ

Акбар Абдуллаев суд залига кишанланган ҳолда келтирилди
Акбар Абдуллаев суд залига кишанланган ҳолда келтирилди

Акбар Абдуллаевнинг украиналик адвокати Александр Федоренконинг айтишича, апелляцион суд 30 январда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ зарурий ҳужжатлар келтирилмагани учун суд иши бир ҳафтага қолдирилганди.

6 февралда эса, Киевдаги Озодлик мухбирига кўра, ўзбек таржимони бўлмагани боис суд яна қолдирилган.

Суд залида бўлган Абдуллаевнинг ўзи на ўзининг ҳибсга олинишига ва на суд ҳукмига изоҳ берди.

Озодлик суд ишини яқиндан кузатишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG