Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:27

Мирзиёевга видeошикоят қилган тадбиркор суд залининг ўзида ҳибсга олинди


Олим Сулаймонов президент Мирзиёевга видео-шикоят қилиб, интернет қаҳрамонига айланганди.
Олим Сулаймонов президент Мирзиёевга видео-шикоят қилиб, интернет қаҳрамонига айланганди.

15 феварлда Тошкент шаҳридаги Жиноят Ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди тадбиркор Олим Сулаймоновни суд залининг ўзида ҳибсга олди.

Олим Сулаймонов Тошкентдаги прокуратура ходимларининг, ўз таъбирида "ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари" устидан Youtube.com портали орқали 2016 йилнинг октябрида президент Шавкат Мирзиëевга очиқ видеомурожаат-шикоят қилиб, ўзбекистонликлар эътиборига тушганди.

Олим Сулаймоновнинг адвокати Амриддин Абдуллаевнинг айтишича, 52 яшар тадбиркор Ўзбекистон Жиноят Кодексининг учта моддаси билан айбланмоқда:

- Учта модда модда билан айб қўйилган: биринчиси - фирибгарлик; иккинчиси - туҳмат қилганлик; учинчиси - уйдирма гапларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш, - деди Амриддин Абдуллаев.

Унинг қўшимча қилишича, суд очиқ ўтган эса-да, суд залига айбланувчи яқинлари, хорижий элчихона вакиллари ва журналистлар киритилмаган.

Оила-аъозларига кўра, Олим Сулаймонов суд залидан Тошкентнинг Миробод туман Ички ишлар бўлимига олиб кетилган бўлиши мумкин.

Сулаймонов устидан навбатдаги суд мажлиси 20 февраль куни тушликдан кейин бўлиб ўтиши кутиляпти. ​

Бир вақтнинг ўзида икки маҳкама

Аввалроқ Тошкент шаҳар суди Сулаймонов устидан пойтахт прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноий ишни кўраётганди.

Мазкур судда ҳам тадбиркор Жиноят Кодексининг фирибгарлик ва туҳмат моддалари бўйича айбланаётганди.

Иккала судда ҳам Тошкентда хусусий ширкат - "Дўрмон бизнес қурилиш" ва "Оптима"га эгалик қилган Сулаймоновнинг рақиби Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Солиқ ва валюта жиноятларига қарши кураш департаментидир.

2016 йил 10 октябрда куни Youtube.com портали орқали Шавкат Мирзиëевга видеошикоят билан мурожаат қилган Олим Сулаймонов бўлими ходими Дилшод Ҳазратқуловни ўзидан ноқонуний тарзда 30 минг доллар ундиришга уринишда айблаганди.

- Юнусобод департаментидан Дилшод деган бола эрталаб уйимга уч киши бўлиб келиб, “Ҳисобингизда пул бор экан - 48 миллион якка тартибдаги фирмага ўтказиб берасиз. Бўлмаса, иккита фирмангизни тинтув қиламиз, жарима соламиз, ишлашга бермаймиз!”, деб 30 апрелдан октябрw ойигача қийнаб келишмоқда. 203 миллион ҳисобга тўлаб бердик. Аммо ҳар хил қоғозларга қўл қўйдириб, “Республика прокуратураси, президент аппаратида ҳам одамларим бор”, деб ҳисоб рақамларимни беркитиб қўйди. Мана 6 ойдан бери беркитган бўлса, жами 1,5 миллиард давлатимизга зарар етказяпти. Биз додимизни кимга айтайлик? Қаёққа борайлик? - дея шахсан Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат орқали шикоят қилганди тадбиркор.

Сулаймонов талаб қилинган маблағни тўлай олмагани учун унга қарашли ширкат ҳисоб рақами музлатиб қолганини иддао қилганди.

Олим Сулаймонов видеомурожаатда ўз даъволарини шахсан Мирзиёев ёки телевидение олдида исботлаб бериши мумкинлиги, бундай таъмагирлик ва босимлар унга¸ балки аксар бошқа тадбиркорларга ҳам бўлаётганини билдирди.

Олим Сулаймоновнинг Youtube тармоғида пайдо бўлган мурожаати юз минглаб фойдаланувчи томонидан томоша қилинди ва жамоатчилик орасида қизғин баҳсларни уйғотди.

Бунинг ортидан президент виртуал қабулхонаси тадбиркорнинг бу шикоятини қайдга олди ва дарҳол чора кўриш ҳақида кўрсатма берди.

Кўп ўтмай "Ўзбекистон" миллий телеканали тадбиркорлар муаммоларига бағишланган очиқ суҳбатга таклиф этди.

Бу кўрсатувда қатнашган прокуратура ходими унинг иши кўриб чиқилиши ва қонунбузарларга тегишли чора кўрилишини билдирди.

Аммо, Сулаймонов адвокати Амриддин Абдуллаевга кўра, тадбиркорнинг айнан матбуотда қилган чиқишлари ҳамда таъмагирлик ва босимлар ҳақидаги даъволари прокуратуранинг унга нисбатан жиноий иш қўзғатишига сабаб бўлган.

Олим Сулаймоновнинг қамоққа олиниши Ўзбекистон президентининг тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган янги чора-тадбирлари кучга кирган бир паллада кузатилмоқда.

Президент фармонига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан тадбиркорлик субъектларини ​режадан ташқари текшириш бутунлай бекор қилинган.

XS
SM
MD
LG