Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:57

Каттақўрғонда кадастр бошлиғи пора олаётган пайтда ушланди


Порахўрлик
Порахўрлик

Шу йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг сайёр гуруҳи тарафидан Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бошлиғи Раҳматилла Аминов хизмат хонасида маҳаллий фермерлардан биридан 1200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ушланди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Каттақўрғон тумани собиқ мулозимига кўра, Раҳматилла Аминов собиқ ИИБ ходими бўлган пайшанбалик маҳаллий фермердан товламачилик йўли билан 2000 АҚШ доллари миқдорида пул таъма қилиб келган.

Фермернинг туман МХХ бўлинмасига бу ҳақда хабар берганига қарамай тегишли чоралар кўрилмаган.

"Раҳматиллани ўз кабинетида 1200 доллар кукунли пул билан қўлга туширган. Республика СНБнинг боллари ушлашди, бирдан Самарқандга олиб кетди, дейишди. Шерали деган адвокат ҳам олишибди, ҳозир иш қўзғатган. Самарқанддаги СНБ облуправлениянинг полвалига тиқиб ташлашган. Ўзи жуда ҳаддидан ошиб кетганди," деди собиқ мулозим.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги мулозими ҳам ушбу хабарни тасдиқлади.

Номини очиқламаслик шарти билан гапирган мулозимига кўра, сўнгги бир йил давомида Каттақўрғон тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бошлиғи Раҳматилла Аминовнинг устидан республика идораларига 50 дан ортиқ шикоят тушган.

"Раҳматилла Аминовнинг қўлга тушганига деярли ҳеч ким ажаблангани йўқ. Гўё, шундоқ бўлиши керакдек. Аммо ақлли йигит эди, нафсига қулоқ солиб, ер тақсимоти ва кадастр масалаларида жуда кўп адолатсизликларга йўл қўйди" деди у.

Самарқанд вилояти прокуруратураси ходими Озодликка 15 февраль куни ушбу прокуратура томонидан Раҳматилла Аминовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар Боғишамол тумани суди тергов даврида эҳтиёт чораси сифатида Аминовни қамоқда сақлаш тўғрисида ажрим чиқарган.

XS
SM
MD
LG