Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:12

Ўзбекистонда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун кучга кирди


Ўзбекистонда 17 мартдан бошлаб “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Бу ҳақда якшанба куни Ўзбекистон маҳаллий нашрлари маълум қилди.Ўзбек милицияси Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган 1991 йилдан бери махсус қонунсиз, фақат жамоатчиликка эълон қилинмайдиган ички йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар асосида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистонда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун кучга кирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августида қабул қилиниб, 24 августда Сенат тасдиғидан ўтган.

16 сентябрда ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун 17 сентябрь куни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинган. Қонун эълон қилинган кунидан бошлаб олти ойдан сўнг кучга кириши белгиланган эди.

Бунга қадар ўтган 26 йил давомида Ички ишлар вазирлиги жамоатчиликка ошкор қилинмайдиган ички йўриқномалар, норматив ҳужжатлар ва 1991 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низом асосида фаолият юритиб келган.

Қонунда, жумладан, ички ишлар ходимларига қийноқларга солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш ман этилади.

Қонунда Ички ишлар органи ходими ватандошга қасддан оғриқ, жисмоний ёки маънавий азоб етказиладиган хатти-ҳаракатларга чек қўйиши шарт экани белгилаб қўйилган.

Мазкур қонун президент Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган эди. Конституциянинг 23 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида Ислом Каримов мамлакатда ички ишлар органлари ходимлари ишини тартибга солувчи қонун йўқлиги ва 2015 йилнинг 9 ойида аҳолидан тушган шикоятнинг асосий қисми ҳуқуқ-тартибот идоралари устидан эканини қайд этган эди.

Амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ҳам 9 февраль куни ўтган селектор йиғилишида ички ишлар ходимларини кескин танқид қилган эди.

-Ўтган йили 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий ҳолатларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган. Улардан аксарияти порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган. Бундай ҳолатда аҳоли орасида ички ишлар ходими обрўсини қандай қилиб ошириш мумкин? Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак? –деди Мирзиёев.

Мирзиёев селектор йиғинида ички ишлар ходимлари жиноят ишларини объектив ва сифатли тарзда тергов қилиши, жиноят ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериши шартлигини айтган эди.

Бироқ ўзбекистонлик қатор ҳуқуқ фаоллари мазкур қонун кучга киритилгани ортидан милиция фаолиятида ижобий ўзгаришлар юз беришига ишонмасликларини айтмоқдалар. Жумладан, ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов мана буларни айтди:

-Мана шу янги қонунга асосланган шикоятингизни ҳам кўриб чиқишмайди. Конституцияга асосланиб ёзилган шикоятни кўрмаган амалдор, қандайдир кеча қабул қилинган бир қонунга амал қилади деб ўйлайсизми? Қийноққа солиниш бўйича фактлар қийноққа солинган одам фавқулодда ўлиб қолсагина юзага чиқмоқда. Қолган фактларни эса исботлаб бўлмайди, буни ҳеч ким тан олмайди. Янги қонун асосида қийноқ фактлари мавжудлиги тан олиш ҳолатлари бўлади, дейишлик нотўғри бўлар эди. Конституцияга туфурган бу орган янги қонунга ҳам аллақачон туфириб қўйган, -деди Шуҳрат Рустамов.

XS
SM
MD
LG