Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:12

Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилиши кутилмоқда


 Грузия Иқтисодиёт ва тараққиёт вазирлиги бошлиғи Георгий Гахария ва Олий Мажлис Сенати раиси Содиқ Сафоев
Грузия Иқтисодиёт ва тараққиёт вазирлиги бошлиғи Георгий Гахария ва Олий Мажлис Сенати раиси Содиқ Сафоев

Ўзбекистон Грузияда дипломатик ваколатхона очишга ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Грузияда ўзбек-грузин томонларининг парламент ва қатор вазирликлар даражасидаги учрашувлар давомида маълум қилинди.

Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация таркибига Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири муовини Шуҳрат Исмоилов, “Ўзбекистон темир йўллари” Акционерлик жамияти раиси муовини Даврон Деҳқонов, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вакиллари киритилган.

Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Грузия парламентида қабул қилинди
Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Грузия парламентида қабул қилинди

Тбилиси сафари давомида ўзбек расмийлари Грузия Иқтисодиёт ва тараққиёт вазирлиги бошлиғи Георгий Гахария ва парламент спикери Ираклий Кобахидзе билан учрашди.

Грузия Иқтисодиёт ва тараққиёт вазирлиги расмийси Давид Гонгадзе Озодлик билан суҳбатда учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўзаро муҳимлиги ва Грузия географик жойлашуви, қонунчилиги ва бизнес муҳити томонидан яратилган қулай шароитларнинг ўзаро ҳамкорлик учун қулайлигига эътибор қаратилганини билдирди.

(Ираклий Кобахидзе ва Содиқ Сафоев учрашуви)

Айтилишича¸ томонлар туризм, алоқа, ташқи савдо ва ишлаб чиқариш соҳасида ўзаро фойдали янги лойиҳаларни режалаштириш масалаларини муҳокама қилган.

Грузия Иқтисодиёт ва тараққиёт вазирлиги баëнотига кўра¸ Ўзбекистон ва Грузия расмийлари экспорт имкониятларини кенгайтириш, эркин савдо режимида маҳсулотлар транзитини таъминлаш ва икки томонлама ҳуқуқий асосларни яратиш борасида келишиб олган.

"Транспорт соҳаси ва юк транзити Грузия - Ўзбекистоннинг икки тарафлама муносабатларидаги энг муҳим йўналишдир. Ўзбекистон томони Грузиянинг транспорт-логистика салоҳиятига қизиқиш билдириб, нафақат икки томонлама, балки минтақавий ва кўп томонлама ҳамкорликни таклиф этмоқда", дейилади расмий хабарда.

Ўзбек делегацияси сафари давомида ўзаро элчихона очиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йили 2012 йилга нисбатан 184 фоизга ошиб, 81 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

XS
SM
MD
LG