Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:40

Президент Мирзиёев Самарқандни трамвайда кезди (видео)


15 апрель куни Самарқанд шаҳрида илк бор трамвай қатнови йўлга қўйилди ва президент Мирзиёев йўловчилар билан бирга трамвайда шаҳар кезди. Расмий телевидениеда президентнинг "вилоят фаоллари" билан трамвайда чақчақлашиб бораётгани кўрсатилди. Шаҳарда трамвай қатновини йўлга қўйиш таклифи 6 ой олдин Мирзиёевнинг ўзидан чиққан эди.

2016 йилнинг 5 октябрида Самарқандда бўлган Мирзиёев йўловчи ташувчи транспорт тизимини ривожлантириш учун травмай йўлларини қуриш керак, деб таклиф қилган эди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, орадан 6 ой ўтиб, шаҳарда трамвай қатнови йўлга қўйилди ва 15 апрель куни бу йўналишни очиб берган Мирзиёев илк йўловчилар билан бирга трамвайга чиқди.

Трамвайда вилоят фаоллари билан "амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида самимий мулоқот қилди".

​Бундан буён Самарқанднинг Темирйўл вокзали ва Сартепа мавзеси йўналишидаги 6 ярим километр масофада 8 та трамвай қатнайди. Расмий хабарда келгусида яна 4 та йўналиш бўйича 20та тармвай қатновини йўлга қўйиш режалангани айтилди.

Бундан ташқари, президент Самарқанддаги Халқ қабулхоналарини бориб кўрди ва қабулхона ходимларига "энг асосий эътиборни одамларни рози қилишга қаратиш"ни тайинлади.

Шунингдек, шаҳарда "эркин туристик ҳудудни барпо этиш бўйича 2017-2019-йилларга мўлжаллаб, ишлаб чиқилган лойиҳалар" билан танишди.

Мазкур лойиҳаларга биноан, шаҳар маказида сайёҳлар учун кўнгилочар комплекс, эшкак эшиш бўйича қишки дам олиш маскани қурилади.

Президентннинг 12 январдаги қарори билан Самарқандда умумий қиймати 250 миллион долларлик "Ургут" эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш ҳаракати ҳам бормоқда.

XS
SM
MD
LG