Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:18

Истанбул тунги клубидаги ҳужумга масъул Абдураҳмон Ўзбекий Сурияда йўқ қилинди


Reina кдубига қилинган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган.
Reina кдубига қилинган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган.

Жорий йил янги йил кечаси Истанбулдаги йирик террор ҳужуми ортида турган шахслардан бири асли ўзбекистонлик Абдураҳмон Ўзбекий йўқ қилинди. VOA хабарига кўра, АҚШ махсус кучлари Абдураҳмон Ўзбекий Суриядаги ҳужумда ҳалок бўлганини билдирган. Reina клубидаги ҳужумда гумонланиб Истанбулда яна уч ўзбекистонлик қўлга олинган.

“Америка овози” радиоси АҚШ махсус кучларига таяниб ёйинлаган хабарга кўра, Истунбулда 39 киши умрига зомин бўлган террор ҳужумига масъул шахслардан бири бўлган Абдураҳмон Ўзбекий 6 апрель куни Сурия шарқидаги Фрот дарёси қирғоғидаги Маядин шаҳри яқинидаги ҳарбий амалиёт пайти ўлдирилган.

Асли Ўзбекистондан бўлган Абдураҳмон Ўзбекий “Исломий давлат” раҳномаси Абу Бакр ал-Бағдодий билан яқиндан ишлаган одам экани айтилади. Расмийларга кўра, Истанбулдаги Reina клубида содир этилган терактни у режалаштирган.

АҚШ прокурори Жон Томасга кўра, Абдураҳмон Ўзбекий анчадан бери қидирувда бўлган.

2017 йилга ўтар кечаси ​ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов томонидан Reina тунги клубига қилинган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган ва 69 одам яраланган эди.

Абдулқодир Машарипов ҳужумдан 16 кун ўтиб Истанбулда ушланган эди.

Илк маҳкамада гапирган Машарипов суд ҳайъатидан ўзига ўлим жазоси берилишини сўраган.

Машарипов тунги клубга ҳужум қилганини бўйнига олган.
Машарипов тунги клубга ҳужум қилганини бўйнига олган.

У Туркияга 2016 йил январида Эрон орқали келгани, бир муддат Кўнё шаҳрида яшагани, кейин “Исломий давлат” масъулларидан Истанбулда террор хуружи уюштириш амрини олганини билдирган.

Турк матбуотига кўра, 16 март куни хавфсизлик кучлари Истанбулда йирик террор ҳужумини режалаштиришда гумон қилиб, яна икки нафар Ўзбекистон ватандошини қўлга олган.

Уларнинг Истанбулдаги "Рейна" тунги клубига ҳужум қилган Абдулқодир Машарипов билан битта ҳужрада бўлгани хабар қилинди.

Исм-фамилияларининг бош ҳарфлари Ж. Ж. ва И. Д. бўлган Ўзбекистон ватандошлари Туркиянинг Террорга қарши курашиш шўъбаси ходимлари томонидан Истанбулнинг Европа қисмида жойлашган Қағитхане туманидаги ҳужрага уюштирилган рейд пайтида ушланган.

Турк матбуотига кўра, ИШИДга алоқадорликда шубҳа қилинган мазкур шахслар яшаб турган уйда ўтказилган тинтувда 2 Калашников автомати ва ўқдонларга солинган 500 ўқ ҳамда алоқа воситалари топилган.

Ўзбеклар уйига уюштирилган рейдда 2 та Калашников автомати ва ўқ-дорилар топилгани айтилмоқда.
Ўзбеклар уйига уюштирилган рейдда 2 та Калашников автомати ва ўқ-дорилар топилгани айтилмоқда.

Хавфсизлик кучларининг ишонишича, икки нафар Ўзбекистон ватандоши Истанбулнинг Reina тунги клубида содир этилган ҳужумга ўхшаш амалиётни режалаштираётган бўлган.

Ҳозирда Истанбулнинг Террорга қарши курашиш шўъбаси мудирлигига келтирилган ўзбекистонликлар сўроқ қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG