Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:48

"Тонг Жаҳони": Россияда "қирғизистонликлар ови" кетмоқда


Россияда қирғизистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан полиция ва махсус кучлар рейдлари авж олмоқда. Бу хабарларни тарқатаётган москвалик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, қирғизистонлик муҳожирларни оммавий тарзда бадарға қилиш юқоридан келган буйруқ асосида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли, “Тонг Жаҳони” миграция лойиҳалари директори Валентина Чупик Россияда бошланиб кетган оммавий депортация ҳолатлари бевосита Қирғизистон ватандошларига нисбатан амалга оширилаётганидан хавотир билдирди.

Ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Валентина Валентиновна қирғиз муҳожирларига нисбатан полиция ва махсус хизматлар ноқонуний амалларни қўллаётганини билдирди.

Озодлик билан суҳбатда ҳуқуқ фаоли қирғизистонликларга нисбатан бошланган “зачистка”ни юқоридан туширилган буйруқ асосида олиб борилаётгани тўғрисида инкор этиб бўлмас маълумотлар борлигини билдирди.

- Биринчидан, бу ҳақда оғзаки тарзда полиция ходимларининг ўзи гапирмоқда. Иккинчидан, аниқ фактлар мавжуд. Москвада куни кеча олиб кетилган 7 кишидан ташқари, бугун яна бир қанча айни ҳолатлар содир бўлгани қайд этилди. Зачистка пайтида айнан Қирғизистон гражданлари ушлаб қолинаяпти ва судга тортилаяпти, қолган паспорт экаларини қўйиб юборишаяпти. Қирғизистонликлар ўзларининг ҳуқуқий ҳолатидан қатъий назар бадарға қилинмоқда. Бу ҳолатлар Смоленскда, Владимирда содир бўлгани қайд этилди. Қизиғи, ушланган қирғизистонликларнинг миллати ўзбек, тожик ва қирғиз, дейди Валентина Чупик.

Мутахассис келтирган маълумотларга биноан, 19 апрел куни Москванинг Ғарбий Бирюлёво полиция бўлимига Қирғизистон гражданлари бўлмиш 1994 йилда туғилган Абдилда уулу Калибек, 1990 йилда туғилган Адилбеков Бактибек, 1987 йилда туғилган Арапов Зайнобиддин, 1996 йилда туғилган Давлатов Комрон, 1983 йилда туғилган Досумканов Сирғабек, 1994 йилда туғилган Зайниддинов Сирожиддин ва 1997 йилда туғилган Эргашев Давронбек келтирилган.

20 апрел куни суд уларни турли баҳоналар асосида (майда безорилик, спиртли ичимлик ичиш, маст ҳолатда машина бошқариш ва ҳок.) 10 кунлик қамоқ жазоси тайинлаган. Валентина Чупик 10 кундан кейин бири ўзбек, учтаси тожик ва яна учтаси қирғиз миллатига мансуб қирғизистонликлар ҳужжатлари жойида бўлишига қарамасдан, “махсус приёмник”дан чиқарилмасдан номаълум томонга олиб кетилганини айтди.

Муҳожирлар Московский шаҳарчаси полиция хонасида топилди, аммо полицияда уларга нисбатан янги маъмурий иш очилгани – эндиликда улар “қайд жойи бўйича яшамагани” важи билан Шчербинский туман судига олиб борилиб, депортация қилинишини бизга маълум қилди”, дея давом этади Валентина Чупик.

- Буларга очиқчасига айтишаяпти – “Агарда ишингиз юришса сизларни депортация қиламиз, юришмаса ва биз бирор нарсага илиниб қолсак – 1,5 йилгача қамалишингиз мумкин”. Улар террорчиликка алоқадорлик бўйича айбланиши мумкин. Мен бу одамлар билан суҳбатдан аниқладимки, ушланганлардан иккитаси 1,5 ой олдин террорчиликда гумон қилинаётган билан бир квартирада яшаган экан. Бу квартирада унлаб бошқа қирғизлар ҳам яшаган. Мен бир нарсага тушунмаяпман: нима учун жиноятчи албатта қирғизистонлик бўлиши керак?! Нега бу етти кишидан ташқари бир гуруҳ кўринишидан рус бўлмаган гражданлар, жумладан россияликлар ушланаяпти-ю, фақат қирғизистонликлар ёки Қирғизистонда туғилган россияликлар ушлаб қолинаяпти??? деди ҳуқуқ фаоли.

Ҳуқуқ ҳимоячилари сайи-ҳаракатлари ва жамоатчилик босими остида ушланган қирғизистонликлар 2 май куни кечга яқин озодликка чиқарилди. Московский шаҳри полиция бўлимида Озодлик сўровига 10 кунлик қамоқ жазосини ўтаган муҳожирлар озод қилинганини тақдиқлаб беришди.

Миграция юристи Валентина Чупик билан тўлиқ суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:28 0:00
Бевосита линк

Бу суҳбатдан бир неча соат ўтиб, Валентина Чупик 3 май куни Қирғизистон элчихонаси талаби билан яна полиция борган иккита қирғиз муҳожири махсус приёмник орқали депортация қилинганини маълум қилди.

Вазиятга изоҳ берган Қирғизистон элчихонаси матбуот хизмати вакиласи Гулбарчин Байимбетова қирғизистонлик бу шахслар “миграция қонунчилигини бузгани сабабли ушлаб қолингани аниқланганини” билдирди. У ўз юртдошларига маҳаллий қонунчиликка риоя қилишни тавсия қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари 3 май куни Одинцово туманида ўзларини “махсус хизмат ходимлари” деб таништирган номаълум шахслар яна 3 нафар қирғизистонлик - 1993 йилда туғилган Абакиров Акбар Абакирович, 1986 йилда туғилган Исмаилов Муҳаммадва 1992 йилда туғилган Калигул уулу Жанибекларни иш жойидан олиб кетгани тўғрисида маълумот олганини Озодликка хабар қилди.

XS
SM
MD
LG