Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:16

Коалиция "тез орада" Раққада ИДга қарши сўнгги ҳужумни бошлайди


Сурия демократик кучлари (СДК) Раққа шаҳри яқинида (2017 йилнинг 9 апрелида олинган сурат)
Сурия демократик кучлари (СДК) Раққа шаҳри яқинида (2017 йилнинг 9 апрелида олинган сурат)

Сурия демократик кучлари воизи Жиҳан Шайх Аҳмаднинг 3 июнь куни хабар беришича, СДК “тез орада” Фрот дарёсининг шимолида, Туркия чегарасидан 90 км узоқликда жойлашган Раққа шаҳрини қўлга киритиш учун ҳужум бошлайди.

Айни хабарлар АҚШ кўмаклашаётган Ироқ ҳукумат қўшинларининг "Ислом давлати" экстремист гуруҳи (ИД)нинг ушбу мамлакатдаги сўнгги муҳим истеҳкоми бўлмиш Мўсул шаҳрини тўлиқ озод қилиш арафасида тургани тўғрисидаги баёноти билан бир вақтга тўғри келмоқда.

ИД жангчилари 2014 йили ҳукумат қўшинларига қарши жангларда Сурия билан Ироқдаги кўплаб ҳудудларни қўлга киритган эди.

АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинлари иккала мамлакатда ҳам ИД гуруҳига қарши жангларда кўп жойларни қайтариб олди, энди у қўшинларга қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда, чунки ИД жангарилари минтақадаги “халифалик” деб аталмиш ҳудудининг сўнгги бўлакларига тиш-тирноғи билан ёпишиб олган.

СДК жангчилари Раққанинг шимолий ва шарқий мавзелари атрофидаги позицияларни эгаллади ва хабар қилишича, Фрот дарёсининг жанубий қирғоғида ИД жангчиларига қарши курашда олға силжимоқда.

СДК коалициясига кирувчи YPG – Курдларнинг ўзини-ўзи ҳимоя қилиш отрядлари воизи Нури Маҳмуднинг Рейтер ахборот агентлигига маълум қилишича, “қўшинлар шаҳар чеккасига етиб борди, йирик амалиёт яқин кунларда бошланади...”

АҚШ етакчилигидаги коалиция воизи, полковник Райан Диллон амалиёт қачон бошланишини айтолмаслигини билдирди, аммо СДК жангчилари “кундан-кунга олға силжимоқда” ва Раққадан 3 км нарида турибди, деди.

Коалиция расмий кишиларининг хомчўтига кўра, Раққада ушбу ҳужумга қарши 3-4 минг ИД жангчиси тайёргарлик кўрмоқда.

– Жанг осон бўлмайди, – дедиYPG вакили Маҳмуд. – Албатта, ИДнинг туннеллари, миналари, автомобилларга ўрнатилган портловчи моддалари ва худкуш бомба потрлатувчилари бор, айни пайтда улар тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда.

Сурия ИДга қарши жанг билан бирга фуқаролар уруши домига ҳам тушиб қолди. Россия билан Эрон президент Башар Асад ҳукуматини, Қўшма Штатлар билан Туркияэса турли исёнчилар гуруҳларини қўллаб-қувватламоқда.

Туркия YPGга қарши чиқмоқда ва уни Курдистон ишчилар партиясига (ПКК) алоқадор деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG