Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:14

Россиядаги дўконлар тармоғи гейларга нафратини очиқ ёймоқда


Россияда кичик, аммо шитоб билан кенгайиб бораётган дўконлар тармоғи ўнлаб бинолари деразаларига ноанъанавий жинсий алоқага мойил кишиларни камситувчи “Бесоқолбозлар кириши мумкин эмас”, деган ёзувлар осиб қўйиб, ном қозонди.

Россиялик бизнесмен Герман Стерлигов озиқ-овқат дўконларидан яна бирининг очилиш маросимида бесоқолбозликка тоқат қила олмаслигини очиқ айтди.

Ҳатто, маҳаллий ОАВга кўра, Марказий Россиянинг Киров шаҳридаги “Нон ва туз” дўкони ўша шиорни тахтага ўйиб ёзиб, 2000 рублдан (35 доллар) пулламоқда.

Шиорда гейларни ҳақоратловчи атамадан фойдаланилаётгани, аксарият ОАВ бу сўзни тўлиқ ёзишдан бош тортаётганига қарамай, Москва, Санкт-Петербург ва Киров шаҳарлари аҳолиси ушбу ёзувдан хижолат тортмаётган кўринади.

Аксинча, дўкон олдидан ўтиб-қайтаётган йўловчилар шиор олдида туриб, хурсанд ҳолда суратга тушаётганини кузатиш мумкин.

Аммо, Москвада 1 июнга ўтар кечаси бир дўконнинг деразаси синдириб кетилди ва давлат телевидениеси бу ҳақда ушбу дўконларни “анчадан бери ЛГБТ вакиллари нишонга олиб келаётган эди” дея шарҳ берди.

Дўконнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Лиговский шоҳкўчасининг шундоқ биқинида жойлашган филиалида номини ошкор қилишни истамаган бир харидор аёл ушбу шиор Санкт-Петербург шаҳри қанчалик бағрикенг экани кўрсаткичи бўлди, одам нимани хоҳласа, шуни гапириш ҳуқуқига эга бўлиши керак, деб айтди.

“Россия деҳқонлари” ишлаб чиқараётган табиий озиқ-овқат, атир-упа ва бошқа маҳсулотларни сотадиган “Нон ва туз” тармоғини бир қилиғи ортиқ мультимиллионер Герман Стерлигов асос солган эди.

Монархиячи Стерлигов XIX аср тартиблари билан яшаши, ўтган асрдаги давлат тўнтаришидан олдинги календарга амал қилади. Бу календарни у Исо Масиҳнинг таваллуд санасига саккиз йил қўшиб ўзгартирган. Масалан, у вебсайти “Исо Масиҳ таваллудининг 2018 йил 28 май куни” - яъни, янга санага кўра, 2010 йил 11 июнь куни - ташкил этилганини айтади. У русча “бесплатный” сўзини эса “з” товуши билан ёзади, шу тариқа “бес” (“иблис) сўзини ёзишдан қочади.

Илгари у Россиянинг Урал тоғларидан шарқда жойлашган ҳудудларини тўлиқ Ғарбга сотиш, ўша ерлардаги деҳқон хўжаликларида яшайдиган аҳолини Россиянинг Европа қисмига кўчириш таклифи билан чиққан эди.

У Санкт-Петербургдаги дўконларидан бирининг очилиш маросимида асарлари “барча инсониятни заҳарлагани” учун Альберт Эйнштейн ва бошқа олимларнинг портретларига тухум отиш учун тарафдорларини таклиф қилган эди. Айтишича, у чўқинтирилмаган ва рус-православ черковини тан олмайди, чунки барча руҳонийларни бидъатчилар деб билади ва ҳоказо.

Яқинда Россия ҳукумати ва давлатга қарашли ОАВ мустақил ОАВ билан инсон ҳуқуқлари ҳимояси фаоллари гуруҳларининг гейлар Шимолий Кавказ минтақасига қарашли Чечняда доимий тарзда таъқиб қилинаётгани тўғрисидаги хабарларини эътиборсиз қолдирди.

30 май куни Санкт-Петербург шаҳри суди бесоқолбоз журналист Дмитрий Циликинни ўлдиргани учун 21 яшар миллатчи талаба Сергей Косиревни 8,5 йилга кесди. Гарчи суд маҳкамаси ёпиқ тарзда ўтказилган бўлса-да, фаоллар жиноят гейларга нисбатан нафрат сабаб содир этилган, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG