Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:03

"Мирзиëев чақириқлари тўй индустриясига зарар берди"


Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тўйларда катта гонорар олиши билан танилган
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тўйларда катта гонорар олиши билан танилган

Ўзбекистон президенти Мирзиëевнинг дабдабали тўйларга қарши чақириқлари ортидан Озодлик тўй бизнесида банд бўлган ўнлаб мутахассислар ишсиз қолганини аниқлади.

Тошкент тўйларидаги рақсларни саҳналаштирадиган 36 яшар Темур Озодлик билан суҳбатда бошқа иш қидираëтганини айтди.

Унга кўра¸ Ўзбекистон президентининг "тўйларни тартибга солиш" ҳақидаги чақириғидан кейин бир нечта тўйхона унинг ҳизматидан воз кечган¸ вальс рақси ўрганиш бўйича ўнга яқин буюртма бекор бўлган. Темур келин ва куëвга вальс ва бошқа хорижий рақсларни соатига 50 минг сўм олиб ўқитиб келарди. Шунингдек, Темур раҳбарлигидаги раққосалар гуруҳи тўйларга шоу-балет ҳизматини кўрсатарди.

"Ҳозирча группам билан Чимкентга бориб ишлаб тураман¸ аксилтўй кампанияси ўтиб кетгунча кутиб тураман¸" дейди Темур.

Иккита китоб¸ тўртта шеър ва бир мулла

Ўзбекистон президенти Мирзиëев 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф ташрифи давомида тўй мавзусига тўхталиб¸маросим ўтказишнинг "Олмалиқ шаҳар тажрибаси"ни тақдим этди.

"Олмалиқ" форматидаги тўйда "Вальс ва балет-шоу" йўқ.

- Бу тўйда 2та китоб, 4та шеър ўқийди. Унда европача одам эшитмайдиган ҳар хил дискотека қўшиқлар бўлмайди. Одам тушунадиган ашулалар айтилади. Муножотга озгина рақс тушилади тамом, - деди президент.

3 август куни Шавкат Мирзиёевнинг ижодкорлар билан ўтган учрашувда тўй-ҳашамлар ва улардаги ортиқча дабдаба, “келиннавкар” ҳақида айтган фикрларидан кейин тўйхона эгалари ўз “репертуарни” қайта кўриб чиқиб, “ортиқча европалашган хизмат турларини тўхтатишган” эди.

Тўйхоналар реперуаридан бадарға бўлган илк хизматлардан бири "европача рақслар" бўлди.

- Бу рақсларни ижро қиладиганлар давлат ансамблида ҳам ишлашади ва мана икки ойдирки, улар давлатдан маош олишмади. Тўйлар орқали уларнинг тирикчилиги ўтиб турувди. Энди шуниям кўп кўришди¸ - дейди президент чақириғи ортидан иши касод бўлган Темур.

"Мирзиëев чақириқлари тўй индустриясига зарар берди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:05 0:00
Бевосита линк

60 миллион турадиган севги ҳикояси

Тўй боис зарар кўрган битта Темур эмас. Тўйларда махсус Love Story олиш билан шуғулланадиган гуруҳ вакили ҳам Озодлик билан суҳбатда ўнга яқин буюртма бекор бўлганини айтди.

Бу гуруҳ тўйдан олдин махсус хозирланган "декоратив зона"ларда келин ва куëвни "хушбахт"лигини видео ва фотога олади.

Тўй базмида бу "фильм" барчага намойиш қилинади.

Ўтган йили тўйи бўлган Нигора исмли Тошкентлик келин Love Story учун 60 миллин сўм тўлаганини айтади.

Ўз тўйига 40 минг АҚШ доллари сарфлаган суҳбатдошга кўра¸ битта тўй атрофида ўнлаб касб-ҳунар эгалари тирикчилик қилади:

-Декоратор¸ саҳнани гул билан безовчи¸ чироқ устаси¸ тарвуз ва меваларни гул қилиб кесадиган ва муздан ҳайкал қиладиган рассомлар. Сартарош¸ чевар ва қандолатчилар. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон президенти “дабдабали тўй” деб атаган тадбирнинг ажралмас компонентларидир. Буларсиз тўй тўйдай бўлмайди ¸ - дейди Нигора исмли Тошкентлик келин.

Шунга ўхшаш гапни таниқли рассом ва либос дизайнери ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ҳам ëзди.

"Мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим. Нимага тўй индустриясини бузиш керак?" - дея савол қўяди рассом.

Унга кўра¸ тўй индустрияси яратган ўнлаб иш ўринлари боис бутун бошли оилалар тирикчилик ўтказмоқда:

"Артистлар, қўшиқчилар, раққослар, ўртакашлар, сценарийчилар, шоирлар, рассомлар, дизайнерлар, флористлар, сураткашлар, операторлар, видеоинженерлар, тикувчилар, моделлар, ҳунармандар, мебелчилар. Шунингдек ресторан аҳли ошпазлар, официантлар. Полиграфиячи? Ва албаттаки, оддий ҳаммоллар, ҳайдовчилар ва фаррошларни ҳам алоҳида санаб ўтиш жоиз!" дея ëзади рассом.

Унинг ëзишича¸ бой оиланинг тўйида хизмат қилганлар иш ҳақини олиб, оиласига егулик, кийим, дори-дармон харид қилади.

Озодлик билан ëзишган рассом “Чегарадан ошиб-тошиб кетган тўйларда хизмат қилаëтганларни ишсиз қолдирмаслик керак” дея таъкидлади.

(Мақола эълон қилинганидан кейин рассом ўзига бўлаëтган босим туфайли ўз исми олиб ташланишини сўради.Тахр)

Президент боис армонга айланган орзу-ҳавас

Айни пайтда йиллар мобайнида орзу ҳавас қилиб “дабдабали тўй” форматида шодиëна қилмоқчи бўлганлар ҳам тўйнинг Олмалиқ “форматига” ўтишидан норози.

Узоқ йиллар “Ўрикзор” бозорида дўкончилик қилиб топган она пулига уйланаëтган 25 яшар куëв президент чақириғи боис беш минг доллар зарар кўрганидан нолийди.

Ўз тўйининг “аксил тўй” тарғиботи даврига тўғри келган куëв бир ой давомида келини билан бирга рақс курсида ўқигани бекор кетганидан ҳафа. Бундан ташқари олдиндан пули тўланган шоу-балет ва Love Story ҳам бекор бўлган. Келин навкарлар учун ткктирилган бир ҳил кийим ва декорациялар ҳам кераксиз деб топилган.

- Менинг орзу-ҳавасларимнинг амалга ошишига ҳалақит берган Мирзиëевдан норозиман, - дейди орзуси армонга айланган куëв.

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳар ҳокимияти тўйларни тартибга солиш тўғрисида навбатдаги фармойишни чиқарган эди.

Интернетга сиздирилган фармойиш иловасида келин-куёв машинасидан ташқари бошқа машиналарни тақиқлашдан тортиб мучал ва ақиқа тўйларини ўтказмаслик тавсия қилинган.

Ўзбекистонда тўйлардаги дабдабани камайтириш ўтган асрдан баён муҳокама қилиниб келинадиган мавзу.

Лекин бу мавзу муҳокамаси фонида тўйларда дабдаба яна ошгани кузатилади.

XS
SM
MD
LG