Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:17

Иши терговдаги ёзувчи юртдошларига мурожаат қилиб, мамлакатдаги "буюк ўзгаришларни" олқишлади


Uzbekistan - Uzbek writer Hurullo Otaxonov and his son Fayzulla Otaxonov
Uzbekistan - Uzbek writer Hurullo Otaxonov and his son Fayzulla Otaxonov

Туркиядаги муҳожиратдан ватанига қайтгач, Тошкент аэропортида ушланиб, 27 сентябрда Тоштурмага қамалган ва 1 октябрь кечга яқин озод қилинган ëзувчи Нурулло Отахонов 3 октябрь куни ўзининг Фейсбукида қўлга олинганидан бошлаб уни қўллаган юртдошларига мурожаат қилди.

Отахонов “Оллоҳнинг ҳикмати билан бошимга озгина синов тушди ва бу синов баҳона олам юртимиздаги икки буюк ўзгаришни кўрди: 1. Халқимиз чорак асрлик ғафлатдан аста-секин уйғона бошлабди! 2. Давлатимиз халқнинг додига қулоқ сола бошлабди!” деб ёзди ва мурожаатнома матнини ўқиётгани тасвирга туширилган видеони эълон қилди.

Юртдошларига миннатдорчилик билдираркан, Отахонов бундай деган ”Мен сизлардан мингдан-минг розиман. Сизлар ҳам мендан рози бўлинглар. Миннатларингиз бутун оиламнинг боши устида. Юксак ишончларингизни оқлаш, хизматларингизни қилиш умрим охиригача бўйнимиздаги бурчдир”.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаенинг Kun.uz сайтига маълум қилишича, Нурулло Отахоновнинг терроризмга алоқадорлиги тўғрисидаги гумон тасдиқланмаган, шунингдек, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси​ бекор қилинган.

Аммо, Отахоновга нисбатан 2017 йил 11 май куни Яшнобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми («Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш») ҳамда 244-1 моддаси, 3-қисми, «г» банди («Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этиш») бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари давом этади​.

27 сентябрь куни Истанбулдан Тошкентга келган, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон тахаллуси билан ижод қиладиган ёзувчи Нурулло Отахонов Ислом Каримов халқаро аэропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинганди.

XS
SM
MD
LG