Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:47

АҚШ элчихонаси инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод қилинишини олқишлади


Аъзам Фармонов (ўртада) Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти фаоллари Абдураҳмон Ташанов ва Васила Иноятовалар билан.
Аъзам Фармонов (ўртада) Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти фаоллари Абдураҳмон Ташанов ва Васила Иноятовалар билан.

“Америка Қўшма Штатлари инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу янгилик Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқа узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқарилгани ортидан маълум бўлди”, дейилади Аъзам Фармоновнинг озод қилиниши муносабати билан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси баёнотида.

Ҳужжатда АҚШ элчихонаси бундай ижобий қадамларни маъқуллаши, бу қадамлар келгусида бошқа маҳбусларнинг озод этилиши ва фуқаролик жамиятига очиқроқ ёндашув учун ишора эканига умид билдирилган.

Кўплаб халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Аъзам Фармоновнинг 2006 йили шубҳали айбловлар билан узоқ муддат озодликдан маҳрум этилганига алоҳида аҳамият бериб келди.

2013 йили БМТ Қийноқларга қарши комиссияси ҳам Фармоновни озод этишга чақирган эди.

“Қўшма Штатлар Президент Мирзиёевнинг, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида таъкидлагани каби, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлашга содиқ эканини эътироф этади. Биз бундан кейин ҳам кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларда изчил барқарорлик ва тараққиёт бўлишига умид қиламиз”, дейилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси баёнотида.

2006 йил 29 апрелдан буён қамоқда сақланаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов Жаслиқдаги қамоқхонадан 3 октябрь куни озод қилинди.

XS
SM
MD
LG