Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:44

А.Фармонов: Жаслиқ руҳий босимнинг ўта мукаммал турлари қўлланиладиган қамоқдир (ВИДЕО)


Аъзам Фармонов: Жаслиқдан омон чиққанимга ишонмаяпман!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Аъзам Фармонов: Жаслиқдан омон чиққанимга ишонмаяпман!

3 октябрь куни 11 ярим йиллик қамоқ жазосидан сўнг озод этилган Аъзам Фармонов Озодликка берган эксклюзив интервюсида ўзини ноҳақ қамалган, деб ҳисоблашини айтди. Озод этилгани учун президент Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик билдирган ҳуқуқ фаоли ўзи каби ноҳақ қамалганлар тақдирини Каримов ҳукуматининг хатоси, деб атади ҳамда бу хато тузатилиши керак, деб таъкидлади.

Аъзам Фармонов Ўзбекистонда товламачилик айби билан қамалган илк инсон ҳуқуқлари фаолларидан бири эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2006 йилда товламачиликда айбланиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. 2016 йилнинг майида унинг жазо муддатига қамоқхона ички тартибини бузганлик айби билан 5 йилу 26 кун муддат қўшиб берилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси маҳкамалар жараёнида айбига иқрор бўлмаган ва орадан 11 йил ўтиб айтишича, қамоқда ҳам ноҳақ жазоланаётганини айтгани учун қийноқларга тутилган.

Қуйида Аъзам Фармонов билан суҳбатни тингланг:

"Жаслиқ - руҳий босимнинг ўта мукаммал версиялари қўлланиладиган қамоқхонадир"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:15 0:00
Бевосита линк

Ҳуқуқ ҳимоячисининг озодликка чиқарилишини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси олқишлади.

“Америка Қўшма Штатлари инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу янгилик Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқа узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқарилгани ортидан маълум бўлди”, дейилади Аъзам Фармоновнинг озод қилиниши муносабати билан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси баёнотида.

Ҳужжатда АҚШ элчихонаси бундай ижобий қадамларни маъқуллаши, бу қадамлар келгусида бошқа маҳбусларнинг озод этилиши ва фуқаролик жамиятига очиқроқ ёндашув учун ишора эканига умид билдирилган.

Кўплаб халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Аъзам Фармоновнинг 2006 йили шубҳали айбловлар билан узоқ муддат озодликдан маҳрум этилганига алоҳида аҳамият бериб келди.

2013 йили БМТ Қийноқларга қарши комиссияси ҳам Фармоновни озод этишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG