Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:06

Қорақалпоғистонда 2 миллиард сўмлик қалампир кўчати чиқиндихонага ташланди


Шу йилнинг 20 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 7та юк автомобилига ортилган 70 миллиондан зиёд қалампир кўчати чиқиндихонага ташланди. Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, 10 кун давомида музлатгичда сақланган, нархи 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган кўчатлар чириб, экишга яроқсиз аҳволга келиб қолган эди.

Қалампир кўчатлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси фермер хўжаликларида етиштирилган ва Қорақалпоғистонга етказиб берилган, шу ерда фермер хўжаликлари томонидан экилиши керак эди.

Сайтга «ChiliUz» МЧЖ раҳбари ўринбосари Ботир Машариповнинг айтишича, Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти ва туман ҳокимлари билан бўлаётган учрашувлар ва мулоқотлар жараёнида, кўчатларни фермер хўжаликларига тарқатилмаслигининг асосий сабабларидан бири - сув танқислиги муаммоси экани аниқланган. Яъни фермер хўжаликлари экинни суғориш имконияти йўқлиги сабабли, кўчатларни олиб кетмаган. Бироқ, негадир бу муаммо очиқ-ойдин тан олинмаяпти.

2017 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари давомида паст ҳосилли пахта далаларини қисқартириш, уларнинг ўрнида 60-80 кунда пишиб етиладиган экспортбоп аччиқ қалампир экиш, буни Республиканинг бошқа вилоятларида ҳам йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган эди.

XS
SM
MD
LG