Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:26

OzodDayjest: Спортчи Жамшид Кенжаевни тунги клуб қўриқчилари қандай ўлдиришгани ҳақида лавҳа намойиш этилди


Таниқли спортчи Жамшид Кенжаев.
Таниқли спортчи Жамшид Кенжаев.

«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт-Вазият» дастурида 8 август куни «Аурум 898» тунги клубида таниқли спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлдирилгани тўғрисидаги лавҳа намойиш этилди.

OzodDayjest: Спортчи Жамшид Кенжаевни тунги клуб қўриқчилари қандай ўлдиришгани ҳақида лавҳа намойиш этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00

Лавҳада билдирилишича, Жамшид Кенжаев «Аурум 898» тунги клубига келишдан олдин «China Town» кафесида бўлган. Бу ерда у ўз танишининг туғилган кунини нишонлаб, спиртли ичимликлар ичган. Кейин тунги соат 11:30ларда «Аурум 898» клубига борган. Жамшид Кенжаевнинг қўлида пичоқ борлигини кўрган клуб қўриқчилари уни ичкарига киритишмаган ва шу аснода жанжал келиб чиққан.

Мухбирнинг айтишича, Кенжаев икки қўриқчига ошхона пичоғи билан ҳамла қилган. Кейин қўриқчилар унинг ўзини калтаклашган. Бита, пичоқ, оёқ ва қўллар билан етказилган жароҳатлар оқибатида Жамшид Кенжаев шифохонада жон берган.

«У пичоқ билан зарба бергач, шеригимизни йиқитиб олиб, қўйиб юбормади. Унинг қўлида пичоқ бор эди, ундан тортиб олишнинг иложи бўлмасди. Биз қўрқиб кетгандик», - деган қўриқчилардан бири.

«У ўлдираман деб бақирарди. У жанжални давом эттираётганди. Кейин мен ундан пичоқни тортиб олиб, шок ҳолатда унга пичоқ тиқиб қўйдим», деб айтган лавҳада тунги клуб қўриқчиларидан яна бири.

Тошкент шаҳри прокуратурасида бўлим ўринбосари Фарҳод Бобониязовнинг айтишича, клубнинг 4 нафар қўриқчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 97 - ва 277- моддалари бўйича жиноий иш очилган.

Лавҳада таъкидланишича, «Аурум 898» тунги клуби қўриқчилари оғзаки келишув асосида ишга қабул қилинган ва уларнинг ҳар бирига кунига 60 минг сўмдан иш ҳақи тўланган. Бундан ташқари, қўриқчиларга хизмат вақтида биталар, пичоқлар ва бошқа турдаги қуроллардан фойдаланишга рухсат берилган. Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари тунги клуб фаолиятини текширишмоқда.

Лавҳада айтилишича, марҳум спортчининг хатти-ҳаракатларига ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида баҳо берилади.

«2006 йилгача Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси аъзоси бўлган Жамшид кейинги вақтларда ишсиз эди. У тез-тез спиртли ичимлик ичар, турли кўча жанжалларида иштирок этар ва ўзи билан пичоқ олиб юрарди. Афсуски, бунга ҳеч ким эътибор қаратмади», - деб билдирилади лавҳада.

XS
SM
MD
LG