Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:56

Самарқандда 40 минг доллар, Муборакда 21 миллион сўм пора олаётган амалдорлар қўлга олинди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳокими ёрдамчиси ва туман молия бўлими раҳбари 21 миллион сўм пора олаётган пайтда қўлга тушди.

Самарқандда 40 минг доллар, Муборакда 21 миллион сўм пора олаётган амалдорлар қўлга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00


​«Ўзбекистон 24» телеканали 25 сентябрда тарқатган хабарда айтилишича, маҳаллий ҳокимият амалдорлари қурилиш ширкатларидан биридан 21 миллион сўм миқдорида «доля» талаб қилган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ушбу икки шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни дпайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бир неча кун олдин Бош прокуратура Самарқандда ҳам порахўрлик ҳолати аниқлангани ҳақида расмий билдирув тарқатган эди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лоиш шаҳарчасида яшовчи У. Ё. «Ўзбекистон почтаси»нинг Самарқанд филиали директори Шерали Умаров унга почта биносидан 30х7 метр ер майдонини ажратиш ва «Ўзбекистон почтаси» кузатув кенгаши қарорини чиқартириб бериш эвазига​ юз минг доллар пора талаб қилгани ҳақида шикоят ёзган.

Шикоятда таъкидланишича, Шерали Умаров поранинг муайян миқдорини “ўзидан юқори турган раҳбарларга бериши”ни айтган.

Тезкор тадбирда Умаров ўз иш хонасида 40 минг доллар олаётганида қўлга туширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, Самарқанд вилоят прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.

11 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олаётганда қўлга олингани хабар қилинган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир доирасида Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов сармоядорга ер майдони ажратиб бериш учун 400 минг доллар пора сўраган.

Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Тўхтамурод Қодиров 16 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олингани хабар қилинди.

17 сентябрда эса Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Тўхтамурод Қодиров 16 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ушлангани хабар қилинган эди.

Расмий маълумотларда Тўхтамурод Қодиров Андижондаги "Жаҳон бозори" ҳудудида бўш турган 60 квадрат метр ер майдонини тадбиркорлардан бирига таклиф қилган ҳамда керакли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 500 доллар пора сўраган.

Тадбиркор сўралган поранинг 16 000 долларини бераётган пайтда Андижон шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси Давлат Хавфсизлик Хизмати Андижон вилояти Бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир доирасида қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG