Испаниялик афсонавий опера ашулачи Монсеррат Кабале 85 ёшида оламдан ўтди.
Il Pais газетачи хабарига кўра, ашулачи Барселонадаги Сан-Пау касалхонасида шанба куни жон берган.
Кабаленинг дафн маросими душанба кунига белгиланди.
Монсеррат Кабале сўнгги эллик йил давомида опера куйлади.
1992 йилда Испания Ёзгиа Олимпия ўйинларига мезбонлик қилганида Кабале Queen гуруҳи солисти Фредди Меркюри билан "Барселона" қўшиғини айтган.
1987 йили ёзилган бу қўшиқ Барселонадаги Олимпияда ўйинларининг мадҳиясига айланганди.