Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:26

Бишкек Тошкентга ГЭС қурилиши бўйича махсус делегация жўнатмоқчи


Қирғизистондаги Тўқтўғул ГЭСидаги хоналардан бири.
Қирғизистондаги Тўқтўғул ГЭСидаги хоналардан бири.

Қирғизистон Қамбарота -1 ГЭСини ҳамкорликда қуриш масаласида Ўзбекистонга махсус делегация жўнатмоқчи.

Қирғиз парламентида Қамбарота -1 ГЭСини Ўзбекистон билан ҳамкорликда қуриш масаласи 20 февраль куни муҳокама қилинди. Ишлаб чиқариш, энергетика ва ер захирасидан фойдаланиш бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Айтмамат Қадирбаев бу масалада Тошкентга махсус делегация боришини маълум қилди:

- Қамбарота -1 бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган. Яқин орада бу гуруҳнинг Ўзбекистонга бориши кутилмоқда. Бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан олдин телефон орқали маслаҳатлашдик. Яқинда ишчи гуруҳи шу масала бўйича Тошкентга боради, - деди Қадирбаев.

Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов Қамбарота - 1 ГЭСининг қурилишига қаршилик кўрсатиб келган эди. Каримов фикрича, мазкур ГЭСнинг қурилиши Ўзбекистонда улкан экологик фалокатга сабаб бўлиши мумкин.

Бироқ 2017 йил сентябрида Бишкекка давлат ташрифи билан келган кейинги президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мазкур ГЭСни ҳамкорликда қуришдан манфаатдор эканлигини билдирган.

-Биз сув масаласида жиддий келишувларга эришдик. Биз ҳар томондан – молия, ресурс ва бошқа масалаларда тўла ёрдам кўрсатиб, Қамбарота ГЭСини бирга қурамиз. Негаки у бизга керак, - деган Мирзиёев.

Қирғизистон энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Райимбек Мамиров Ўзбекистон ҳукумати узоқ йилик қарама-қаршиликдан сўнг манфаатли қарорга келди, деб ҳисоблайди.

-Ўзбекистон “Биз ГЭСни бирга қурамиз, бизга қанчадир миқдорда суғориш учун сув бериб турасизлар”, деб шарт қўйиши мумкин. Бироқ суғориш учун берилган сувдан ишлаб чиқарилган электр энергиясини Ўзбекистон ва Қозоғистон сотиб олиши шарт, деган муроса билан бу шартга кўниш мумкин. Шундай узоқ муддатли шартномалар тузилса бизга ҳам, Ўзбекистон билан Қозоғистонга ҳам фойдали бўлар эди, - деди Райимбек Мамиров.

Бишкек ва Москва 2012 йили Қамбарота - 1 ГЭСини ҳамкорликда қуриш бўйича шартномани имзолаган ва бу лойиҳани “РусГидро” ширкати амалга ошириши лозим эди.

Бироқ “РусГидро” шартнома бўйича ўз мажбуриятларни ўз вақтида бажармагани ортидан Қирғизистон ҳукумати 2016 йилда бу шартномадан чиққан.

Айни пайтда “РусГидро” ширкати Қирғизистон ҳукуматидан шартномадан чиқиш ортидан келтирилган 37 миллион доллар зарарни тўлаб беришни талаб қилмоқда. Россия ширкати бу масалада Халқаро судга шикоят аризаси киритган.

XS
SM
MD
LG