Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:01

Тошкент шаҳрида совуқ сув 20 фоизга қимматлади


Ўзбекистоннинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси огоҳлантирувига қарамай, совуқ сув 20 фоизга қимматлаган.

Қўмита "Сувсоз" корхонасидан совуқ сув нархлари оширилишини 15 кунга кечиктиришни талаб қилган эди.

Қўмитага кўра, қонун бўйича нархлар оширилиши ҳақида аҳоли камида 15 кун олдин хабардор қилиниши лозим.

"Сувсоз" корхонаси эса 25 апрел куни Тошкентда совуқ сув тарифлари 24 апрелдан оширилганини билдирганди.

Корхонага кўра, марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр куб нархи энди 1050 сўм қилиб белгиланди.

Шу пайтгача бу нарх 850 сўм эди.

Марказлашган иссиқ сув таъминотисиз уйларда 1 метр куб сув 715 сўм қилиб белгиланди.

Шу пайтгача бу 615 сўм эди.

"Сувсоз" корхонасига кўра, бу электр энергияси ва бошқа манбалар нархининг ошиши билан боғлиқдир.

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир куб метр сув нархи 615 сўмдан 715 сўмга оширилди, канализациясиз - 380 сўм.

Ички водопровод, раковина, унитаз, ванна ёки маҳаллий сув иситиш ускуналарига эга душ бўлган канализацияланган уйларда бир кишига ҳисоблагичсиз тўлаганда тариф апрель ойида 8933,22 сўмдан 9083,15 сўмга оширилди, майдан эса 10116,43 сўмни ташкил этади.

Тошкентда совуқ сув нархи 2018 йилда уч маротаба кўтарилган, хусусан ноябрь ва декабрь ойларида ҳам нарх оширилган эди.

Мамлакатда иш ҳақининг камлиги, коммунал ва бошқа тўловларнинг муттасил ошиб бориши билан қарздорларнинг улкан гуруҳи пайдо бўлади.

Қарздорлар ичида тўлашга имкони борлар билан бирга, ойма-ой хизмат ҳақларига қурби етмайдиганлар кўпчиликни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG