Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:28

OzodMikrofon: “Хотин-қизлар қўмитаси бизни алдади”


Хоразмлик Аделия Худойберганованинг OzodMikrofonга мурожаат қилиб, айтишича, 9 йилдан буён бузилган уйи эвазига ҳаққини талаб қилиб, курашиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганини айтган Худойберганова муаммоси ечим топмаётганидан шикоят қилди.

Аделя Худойберганова иддаосига кўра, жорий йил бошида Хотин-қизлар қўмитаси унинг муаммосини ечишга ваъда берган, бироқ ваъда бажарилмаган.

Аделя Худойберганованинг 12 май куни Озодлик билан суҳбатда айтишича, 2011 йилнинг 3 июнь куни Урганч шаҳри ал-Хоразмий кўчасидаги 2 хонали уйи жойлашган бино бузилиши натижасида у оиласи билан кўчада қолган:

Аделя Худойберганова ва унинг қизи 9 йил аввал бузилган уйга прописка қилинган.
Аделя Худойберганова ва унинг қизи 9 йил аввал бузилган уйга прописка қилинган.

- Ўзим, қизим ва неварам битта оила, ўғлим хотини, иккита қизи билан иккинчи оила. Иккита оилани сарсон қилишди. 9 йилдан буён пропискасиз яшаб келаяпмиз. Қизим билан ўзим ўша бузилиб, кетган уйнинг манзилига прописка қилинганмиз. Ҳозир ҳам паспортимизда ўша адрес ёзилган. Лекин у уй 9 йил аввал бузиб ташландику. Неварам эса умуман пропискасиз. Паспорт столдан неварамга янги паспорт беришди. Ишонсангиз, паспортда прописка жойига печать босишган, лекин печать бўш бланканинг устига қўйилган.

Аделя Худойберганованинг невараси паспортидаги прописка варағи
Аделя Худойберганованинг невараси паспортидаги прописка варағи

​Аделя Худойбергановага кўра, 9 йил мобайнида Ўзбекистондаги деярли барча ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, ижобий жавоб ололмаган:

- Бормаган жойимиз қолмади. Урганч шаҳар прокуратураси, Хоразм вилоят прокуратураси, Бош прокуратура, Вазирлар маҳкамаси, Сенат, Олий мажлис, президент қабулхонасига бордик. Ҳеч ким ҳал қила олмади. Шу йилнинг январь ойида Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилдик. Норбоева “Сиз Хоразмга бораверинг, муаммонгиз ҳал бўлди” деди. Мен Хоразмга бориб 42 кун кутдим. Натижа бўлмагач, яна қайтиб қўмитага учрашдим. Хотин-қизлар қўмитасининг Озода исмли юристи “Масалангиз ечилди, қўмита, Миллий банк ва Хоразм вилоят ҳокимлиги квартирангиз пулини тўлайди”, деди. Аммо бугунгача ҳеч нарса бўлмади. Миллий банк ва вилоят ҳокими Хотин-қизлар қўмитасини алдади. Хотин-қизлар қўмитаси бизни алдади.

Аделя Худойбергановага кўра, у Хотин қизлар қўмитаси расмийларининг оғзаки ваъдасига ишонган. Бу борада унинг қўлида бирорта ҳам ҳужжат йўқлигини билдирди.

Қуйида Аделя Худойберганова билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Аделя Худойберганова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:01 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG