Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:05

Бош прокуратура ДХХ собиқ раисининг ҳибсга олинганини расман тасдиқлади


14 июнь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг ҳибсга олинганини расман тасдиқлади.

"Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, порахўрлик каби мансаб жиноятларини содир этиш ҳолатлари юзасидан Давлат хавфсизлик Хизматининг собиқ раҳбарлари И.Абдуллаев, Ж.Игамов ва бошка 10га яқин мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари кўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишида ўтаётган шахсларга нисбатан содир этган жиноий қилмишларига мос равишда эҳтиёт чоралари танланган", дейилади Бош прокуратура матбут хизмати билдирувида.

Жиноят иши доирасидаги шахсларнинг аксарияти юқори мансаб лавозимларида фаолият олиб борганлиги ва давлат сирларига оид мансабдорлар булганлиги нуктаи назаридан жиноят иши тергови ёпиқ тарзда олиб борилмокда.

Озодлик 53 яшар Ихтиёр Абдуллаевнинг тўрт ой муқаддам, яъни 11 февраль куни ҳибсга олингани ҳақида ўз манбаларига таяниб 13 февраль куни хабар қилганди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида 10 яқин юқори давлат органлари мансабдорлари сўроқ қилинмоқда.

Ихтиёр Абдуллаев 2018 йилнинг 31 январь куни Мирзиёев томонидан МХХ раиси лавозимига тайинланганига қадар Ўзбекистон Бош прокурори бўлиб ишлади.

У 2019 йилнинг 11 февралида ДХХ раиси лавозимидан озод этилганди.

Бу ҳақдаги Президент фармонида Ихтиёр Абдуллаев "соғлиги туфайли ўз аризасига биноан" лавозимдан озод этилгани таъкидланганди.

XS
SM
MD
LG