Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:17

Атамбаев ҳибсда сақланадиган бўлди. Уни қўлга олиш амалиётида 98 одам яраланди (ВИДЕО)


Атамбаев қўлга олинганидан сўнг. Бишкек, Ички 2019, 8 август.
Атамбаев қўлга олинганидан сўнг. Бишкек, Ички 2019, 8 август.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августгача Миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳибсхонасида қоладиган бўлди. Бу ҳақда 9 августда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди қарор чиқарди.

Атамбаев ҳибсда сақланадиган бўлди. Уни қўлга олиш амалиётида 98 одам яраланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00

Атамбаевга Жиноят Кодексининг “Жиноий ҳаракатларга шерик бўлиш” ҳамда “Коррупция” моддалари бўйича айблов билдирилди.

7 август куни кечқурун Қўйтош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш амалиёти бошланган эди. Бироқ ўша куни Атамбаевни қўлга олишга муваффақ бўлинмади.

Кучишлатар тузилмалар ва Атамбаев тарафдорлари ўртасида юзага келган тўқнашув оқибатида бир одам ҳалок бўлган, 52 одам жароҳатланганди. Атамбаев тарафдорлари кучишлатар тузилмаларнинг олти нафар ходимини гаровга олган.

8 август куни махсус хизматларнинг бир неча минг ходими иштирокида ўтказилган амалиёт ортидан Атамбаев таслим бўлган эди.

Атамбаевнинг тарафдорлари милиция ходимлари билан тўқнашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:16 0:00

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 7-8 август кунлари Қўйтошдаги амалиётда яраланиб, касалхоналарга мурожаат қилганларнинг умумий сони 98 нафардир.

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков бу воқеаларга муносабат билдирар экан:

-Бу ҳодисалар юзасидан жиноят ишлари очилди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилади. Кечаги кунгача Атамбаевни терговга гувоҳ сифатида чақираётган эдилар, энди у терговга жиддий жиноятларни содир этишда гумонланаётган шахс сифатида чақиртирилади, - деб айтди.

Бишкек милициясининг билдиришича, Атамбаев қўлга олинганидан кейин пойтахтга унинг тарафдорларидан 1,5 минггга яқин одам келиб, парламент биносига ва супермаркетларга бостириб киришга ҳаракат қилган.

Милиция уларни шовқинли гранаталар, тўқмоқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ воситасида тарқатган. Тартибсизликлар пайтида камида 40 одам қўлга олинган.

Қирғизистонда собиқ президентни қўлга олиш юзасидан икки кун давом этган амалиёт қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг ҳам ташвишига сабаб бўлди. Жумладан, Россия ҳукумати Қирғизистондаги воқеалардан ташвишда эканини расман эълон қилган.

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида 9 август куни ўтадиган Евросиё иқтисодий иттифоқи бош вазирлари кенгашида иштирок этиш учун келган Россия бош вазири Дмитрий Медведев:

-Биз бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатмоқдамиз. Айтишим мумкинки, менинг нуқтаи назаримча, Қирғизистон 21 асрда инқилоблар учун берилган кредит лимитини ишлатиб бўлди, - деб айтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни кечқурун Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича: “Мулоқотда Қирғизистонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳим экани алоҳида қайд этилди. Қўшни мамлакатдаги вазият амалдаги қонунчилик доирасида тез орада барқарорлашишига умид билдирилди”.

Қирғизистонни 2011 йилдан 2017 йилгача бошқарган Алмазбек Атамбаев ўз чиқишларида Шавкат Мирзиёевни ўзининг яқин дўсти ва туғишган акаси сифатида тақдим қилар эди. Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши ортидан Қирғизистон ва Ўзбекистон алоқалари яхшиланган.

XS
SM
MD
LG