Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2024, Тошкент вақти: 06:49

Туркия карантинидаги ëлғиз она: Бешариқдаги икки қизим уйда оч ўтирибди!


Опа-сингил Паризода ва Шаҳризода Комиловалар.
Опа-сингил Паризода ва Шаҳризода Комиловалар.

Фарғона вилояти Бешариқ тумани Оқтовуқ қишлоғида яшовчи 10 ва 12 ёшдаги опа-сингил Комиловалар айни кунларда озиқ-овқатдан қийналмоқда.

Қизчаларнинг онаси Шаҳноза Ҳожимуродованинг OzodMikrofonга айтишича, унинг ўзи пул ишлаш учун Туркияга борган, бироқ карантин боис 3 ойдан бери ишсиз қолиб, қизларига пул жўната олмаяпти.

Туркиядан Озодликка боғланган Шаҳноза Ҳожимуродовага кўра, Бешариқда яшаётган қизлари - 10 яшар Паризода ва 12 яшар Шаҳризода кейинги бир неча кун давомида нонга ҳам пул йўқлиги боис, оч ўтиришибди:

- Кеча телефон қилиб, “Ойижон бизнинг егани ҳеч нарсамиз йўқ. Пулимиз қолмади. Оч ўтирибмиз” дейишди. Қўлида нон олиш учун ҳам ҳеч қанақа пули йўқ ҳозир.

Шаҳноза Ҳожимуродованинг айтишича, эри билан ажрашгач, уйсиз қолгани сабаб уй олиш учун пул ишлаш мақсадида қизларини бувисига ташлаб, ўзи Туркияга кетган. Бир ҳафта аввал қизчаларнинг бувиси касалхонага тушиб қолгач, болалар қийналиб қолган:

- Онам қон босими ошиб, касалхонада ётибди. Қизларимдан синглим хабар олиб турибди. Лекин синглимнинг ҳам ортиқча пули йўқ. Ўзим 3 ойдан бери Туркияда карантинда ўтирибман. Қачон ишга тушишимиз ҳам номаълум. 7 майда ёрдам сўраб, қилган мурожаатим Озодликда эълон қилингач, эртаси куни ҳокимиятдан озгина озиқ-овқат ташлаб кетишди. Шу бўйи ҳеч ким ёрдам бермаяпти. Болаларимга давлатдан ҳар ой 250 минг сўм пул олардик. Бу пул ҳам бу ой берилмади. Болаларим жуда ночор аҳволда. Илтимос ёрдам беринглар.

Шаҳноза Ҳожимуродова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:26 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG