Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:49

Қирғизистонда янги аксилрекорд - бир кунда 526 киши COVID-19 га чалинди


Сўнгги бир кунда Қирғизистонда 526 та коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда 2 июль куни бўлиб ўтган брифингда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова маълум қилди.

Бишкекда 211 та, Чуй вилоятида – 231та, Ўшда – 19та, Ўш вилоятида –6 та, Жалолобод вилоятида– 27та , Норинда– 3та, Таласда– 1 та, Боткенда – 18та, Иссиқкўл вилоятида – 10та ҳолат қайд қилинди.

Сўнгги кунда аввал COVID-19га чалинган 87 бемор соғайиб шифохонани тарк этди.

Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 6261тага етди. Улардан 2530 нафари даволаниб шифохонадан чиқди, 66 нафар бемор вафот этди.

ҚРда COVID-19 авжига чиққан даврда коронавирус тестлари манфийни кўрсатди, аммо ўпкага таъсир қилди. Интернетда зотилжамдан вафот этганлар ҳақида хабарлар пайдо бўлишига қарамай, улар коронавирус статистикасига киритилмайди.

Бош вазир Кубатбек Боронов Республика оператив штабининг мажлисида COVID-19га чалинган беморлар учун койкаларни кўпайтириш борасида ҳар куни иш олиб бориш лозимлигини топширди. Унинг айтишича, бугунги кунда Тиббиёт академияси, Арабаев номидаги ҚДУ ва Асанов номли Ҳарбий лицейнинг ётоқхонасида 500дан ортиқ ўрин бор.

Ҳукуматнинг хабар қилишича, бош вазир топшириғига кўра Бишкекка минтақалардан кўнгилли шифокорлар хизмат сафарига келмоқда. Боронов шифокорларга қўшимча тўловлар ўз вақтида берилишини, шунингдек, қўшимча тўловлар миқдори кўпайтирилиши билан боғлиқ масала кўриб чиқилишини топширди.

XS
SM
MD
LG