18 июль куни Хабаровскда ўлка губернатори қўлга олинганидан норози ўн минглаб одам намойишга чиқди.
Намойиш акс этган видеоларда ҳибсга олтинган Сергей Фургални қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияда кўплаб одам қатнашганини кўриш мумкин.
Хабарларга кўра, беш соатга чўзилган акцияда 15-50 минг одам қатнашган.
Ўтган пайшанба Хабаровскда қўлга олинган Сергей Фургал ўша заҳотиёқ Россия пойтахтига йўлланган.
Москванинг Басманний суди сиёсатчини икки ойга ҳибсга олиш қарорини чиқарган.
У 2004-2005 йилларда уч тадбиркор ўлимига алоқадорликда ҳамда бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Сиёсатчининг ўзи бу айбловларнинг барчасини рад этяпти.
18 июль куни Хабаровск ўлкасидаги Комсомольск-Амур ҳамда қўшни Приморск ўлкасидаги Владивосток шаҳрида ҳам норозилик акциялари бўлиб ўтди.