Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:54

Россияда ўқиëтган хорижлик студентларга патентсиз ишлашга рухсат берилди


Россия олийгоҳларида 26 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олади.
Россия олийгоҳларида 26 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олади.

5 августдан Россияда таҳсил олаётган хориж талабаларига таътил пайтида¸ шунингдек ўқишдан бўш вақтда махсус рухсатнома ва патентларсиз ишлашга рухсат берилди.

Россия Таълим вазирлиги эълон қилган хабарга кўра¸чет эллик талабалар ишга жойлашиш учун иш берувчига фақат ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этиши етарли бўлади.

Бу янги тартибнинг кучга кириши учун Россия қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Бундан буён Россия Федерацияси ҳудудидаги барча олий ўқув юртлари ва касбий таълим билим юртларининг кундузги бўлимларида таҳсил олаётган хориж гражданлари ўқишдан бўш вақтда ишга жойлашиши мумкин, хусусан таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида”, дейилади Фан ва Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати расмий баёнотида.

Бу қонун кучга киргунга қадар чет эллик талабаларнинг таътил ёки ўқишдан бўш вақтида фақат ўзи ўқиётган университет ёки коллежга қарашли хўжалик корхоналари ва муассасаларида патентсиз ишлашига рухсат берилган эди.

Талабалар бошқа иш берувчилар билан меҳнат шартномасини тузиш учун¸ албатта¸ меҳнат муҳожири сифатида патент расмийлаштириши ва ойлик тўловларни амалга ошириб бориши лозим эди.

Янги федерал қонунга кўра, россиялик иш берувчи талабаларга иш бериш учун махсус рухсатнома олиши ёки назорат идораларига ҳисобот бериши шарт эмас.

Россия Таълим вазирлиги расмий сайтида¸ ўқиш тугаши билан иш берувчи ва хорижлик талаба ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳам таъкидланган.

Москвадаги Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)Тиббиёт факультетининг 4-босқичида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалардан бири Беҳзод (исми ўзгартирилган - таҳр.) Озодлик билан суҳбатда янги тартибнинг мамлакатда таҳсил олаётган ўн минглаб ўзбек талабаларига катта енгиллик яратишини айтади.

- Стоматология бўлимида ўқийман. Йиллик контракт тўловим 410 минг, яна 20-30 минг турар-жой ва бошқа харажатларимга кетади. Контрактимнинг ярмидан кўпини ўзим тўлайман. Бирор жойга ишга бормоқчи бўлсанг, масалан, ресторанга - патент сўрайди. Таксичилик қиламан, клиникаларга чақиришади подработка қилишга бораман, аммо ҳаммаси ноқонуний.

Албатта бу талабаларимиз учун жуда яхши - РУДНнинг ўзида 800 дан зиёд ўзбекистонлик ўқийди. Бу жуда катта фойда биз учун! Ота-онамизга оғирлигимиз тушмайди, ҳеч бўлмаганда еб-ичиш, кийинишимизга пул топиб турамиз. Мен қўшимча иш тополмасдан 2 -курсдан ҳайдалиб кетгандим. Бир йилдан кейин тикландим. Мен каби контракт тўлашга, бир-икки сўм ишлаб топишга қийналиб юрган юртдошларимиз жуда кўп. Аммо бу ҳамма иш берувчи талабаларга иш беришга шошилади¸ дегани ҳам эмас. Вақт кўрсатади бу қонуннинг амалда қандай ишлашини.

Охирги йилларда Ўзбекистон Россия олийгоҳларида ўқийдиган талабалар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчиликда ва йил сайин бу кўрсаткич ошиб бормоқда.

Россия Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская 2019 йили мамлакатда 26,5 минг ўзбекистонлик таҳсил олганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG