Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:49

1-гуруҳ ногирони: Ҳокимлик "темир дафтар"дан ўчиргани учун моддий ëрдам берилмади!


Биринчи гуруҳ ногирони Музаффар Назаров.
Биринчи гуруҳ ногирони Музаффар Назаров.

Қашқадарё вилоят, Қарши туман, Поштон қишлоғида яшайдиган биринчи гуруҳ ногирони 43 яшар Музаффар Назаров OzodMikrofonга мурожаат қилиб¸ ночорликда яшашига қарамай¸ президент фармони билан тарқатилган бир марталик моддий ёрдам берилмаганини билдирди.

“Биринчи гуруҳ ногирониман, бир нафар 11 яшар қизим бор. Президентимиз томонидан кам таъминланган оилаларга ажратилган ҳайитлик пули (Бош вазирнинг 29 июль кунги қарори назарда тутилмоқда), жон бошига 220 минг сўмлик ёрдам бизга берилмади. Оқсоқолимиздан сўрасам, туман ҳокимлиги мени рўйхатдан ўчириб ташлабди, эмиш. Чунки менинг хотиним ишлар экан. У вилоят касалхонасига бориб ишлаб келади. Топгани йўлкирага кетяпти. Хотин маоши ва менинг пенсиям бир ойга 1 миллион 600 минг сўм бўлар экан. Агар долларга айлантирсак 150 доллар бўлади. Шуни 3 кишига бўлсак 50дан тўғри келади. 50 ни 30 кунга бўлсак бир кунга 1 доллар 60 центдан тушади экан. Электр энергия, баллонли газ, солиқлар ва бошқа харажатларни ҳали ҳисоблаганим йўқ. Менинг пенсиямнинг ярми дори-дармонимга кетади.

Мен ўзим спортчи, тўрт мучам соғ йигит эдим. 1995 йил бир мелиса майор унвонини олиб, ўшани ювиш маросимидан маст ҳолда чиқиб, машинада катта тезликда мени уриб юборган эди. Бир ярим йил касалхоналарда ётиб, бир неча марта операция бўлдим, оёғим суягидан тўрт сантиметр кесилган, бошим олган зарбдан кўзимнинг тўрпардалари узилиб кетган экан, аста секин кўзларим ҳам кўрмай қолди. Агар саломат бўлганимда эди, бировнинг ерини ағдариб бўлса ҳам оиламни боқардим, булардан пул сўрамаган бўлардим. Президентимиз ўзи берган ёрдамни пастдагилар эгаларига етказишмаяпти”.

1-гуруҳ ногирони: Ҳокимлик "темир дафтар"дан ўчиргани учун моддий ëрдам берилмади!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:37 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG