Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:15

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)


Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

2 сентябрь куни Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Шавкат Мирзиёев 31 август куни Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Ислом Каримов бошчилигида қўлга киритилган “давлат мустақиллиги асрий орзум амалда таъминлаган оламшумул воқеа бўлгани”ни таъкидлаган эди.

Президент Мирзиёев 2017 йил 25 январда 2 сентябрни “Биринчи Президент Хотираси куни сифатида нишонлаш” тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG