Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:52

Арманистон Озарбайжон ҳарбийларини уруш жиноятини содир этишда айбламоқда


Озарбайжон қўшинлари Ҳадрутдан кейинги ҳудудларни ҳам қўлга киритиб, Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертга яқинлашди.
Озарбайжон қўшинлари Ҳадрутдан кейинги ҳудудларни ҳам қўлга киритиб, Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертга яқинлашди.

Маргарита Карамян икки арман шахснинг отиб ўлдирилгани акс этган видеони кўриб, юраги ортга тортиб кетганини айтади.

Карамян Ҳадрут шаҳри яқинида Озарбайжон аскарлари ўзи шахсан таниган 73 ёшдаги Беник Акопян ҳамда 25 ёшдаги Юрий Адамянни қўлга олаётгани ҳамда икки асир Ҳадрут марказида отиб ўлдирилгани акс этган видеоларни кўрган.

Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бошланиши ортидан Ҳадрутдан Ереванга қочиб ўтган Карамян Озодликка берган интервьюсида:

"Бу даҳшатли видеоларни ким менга юборганини эсламайман. Уларни очиб, кўра бошладим. Улар Юрага ечинишни буюраётгани ва Беникни ерга итариб юборгани акс этган кадргача кўрдим. Шундан сўнг тўхтатдим. Бошқа кўришга қурбим етмади", - деди.

"Кейинроқ [нобуд бўлганлар] айна улар эканлигига амин бўлиш учун ўзимни видеонинг қотиллик акс этган қисмини кўришга мажбурладим», - дея сўзини давом эттирди Карамян.

"Даҳшат. Даҳшат жудаям. Аммо бу кутилмаган нарса эмас. Биз шунчалик кўп даҳшатли нарсаларга гувоҳ бўлдикки, зомбиларга айланиб қолдик".

Қотиллик акс этган видео 15 октябрь куни Озарбайжонни қўлловчи русча аноним Telegram каналда улашилди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги видео ёлғон "провокация" эканлиги ҳақида баённома эълон қилиши ортидан у Telegram каналидан ғойиб бўлди.

Эртаси куни Озарбайжон Бош прокуратураси ўтказилган тергов ортидан видео уйдирма эканлиги хулоса қилинганини билдирди.

Аммо видеони журналистик суриштирувлар ўтказувчи Bellingcat гуруҳи сақлаб олиб, таҳлил қилиб чиқди ва унинг ҳақиқий эканлигини хулосалади.

BBC ҳам мустақил тергов ўтказиб, видео ҳақиқий эканлиги ҳақида хабар берди.

Агентлик британиялик собиқ разведка зобити видеода "ҳақиқий қотиллик" акс этгани ҳақда айтганини хабар қилди.

Арманистон инсон ҳуқуқлари омбудсмани Арман Татоян видео "рад этиб бўлмас уруш жинояти далили" эканлигини айтди.

Сурат баъзи кишиларнинг таъбини хира қилиши мумкин.
25 ёшли Юрий Адамяннинг қўлга олиниши акс этган видео 15 октябрь куни Озарбайжонни қўлловчи русча аноним Telegram каналда улашилди.
25 ёшли Юрий Адамяннинг қўлга олиниши акс этган видео 15 октябрь куни Озарбайжонни қўлловчи русча аноним Telegram каналда улашилди.
Сурат таъбни хира қилиши мумкин – Кўрсатиш учун тугмани босинг
25 ёшли Юрий Адамяннинг қўлга олиниши акс этган видео 15 октябрь куни Озарбайжонни қўлловчи русча аноним Telegram каналда улашилди.

Татоян Ҳадрутдаги қотиллик "Озарбайжон ҳарбийларининг арман маҳбусларига нисбатан ғайриинсоний муносабатидан" далолат беришини қўшимча қилди.

Bellingcat гуруҳи учун видеони таҳлил қилган Британия армиясининг собиқ зобити Ник Уотерс Озодликка берган интервьюсида видео уруш жинояти содир этилганлигини тасдиқловчи далил эканлигини таъкидлади.

Қатл акс этган кадрларда озарий тилининг муайян шевасида сўзлаган овоз эгаси ҳарбийларга "бошларига от" дея кўрсатма бераётганини эшитиши мумкин.

Татоян ушбу далилларни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари, Европа Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотларга юборганини айтди.

Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дуня Миятовичнинг матбуот котиби
материаллар кенгашга келиб тушганини тасдиқлади.

Видео илк бор Telegramда улашилганидан бери Озарбайжон қўшинлари бошқарувида қолаётган Ҳадрутга мустақил терговчилик бора олгани йўқ.

Карамян оммавий ахборот воситаларида Акопян ва Адамянни Тоғли Қорабоғнинг этник арман мудофаа кучларидан "асир олинган ҳарбий асирлар" деб таърифлангани хато эканлигини айтади.

Унинг сўзларига кўра, Акопян ва унинг рафиқаси Елена Совет даврида Бокуда яшаган, аммо 1990-йилларнинг бошларида Озарбайжон пойтахтида этник арманларга қаратилган зўравонликлар бошланганидан кейин, Ҳадрутга қочиб борган.

Уларга норасмий равишда Ҳадрутнинг Чобанстрой номи билан танилган округида собиқ қишлоқ хўжалиги кооперативи ҳудудида кичик уй берилган.

Карамян Акопян бошида чўпон бўлгани, кейинги йилларда одамларнинг боғларида деҳқончилик, шунингдек, дўконларга келган молларни ва қурилиш материалларни тушириш билан шуғулланганини айтди.

Сурат баъзи кишиларнинг таъбини хира қилиши мумкин.
Хадрутда Беник Хакобяннинг қўлга олиниши акс этган видео.
Хадрутда Беник Хакобяннинг қўлга олиниши акс этган видео.
Сурат таъбни хира қилиши мумкин – Кўрсатиш учун тугмани босинг
Хадрутда Беник Хакобяннинг қўлга олиниши акс этган видео.

Карамяннинг сўзларига кўра, Акопян яқинда инсульт бўлган ва жисмоний меҳнатни бажаришда қийналган. Шу сабабдан Акопян аскар сифатида жанг қиладиган аҳволда бўлмаган.

"Мен у камуфляж кийиб олгани учун у ҳақида худди ҳарбий одамдек сўзлашишаётганини кўрдим”, - деди Карамян.

"Аммо Беник бутун умри давомида шу кийимда эди. Арцахда (Тоғли Қорабоғда) деярли ҳамма шунақа кийимда юради. Бу ҳеч нарсани англатмайди".

Карамяннинг айтишича, Акопян ҳаётининг сўнгги икки ҳафтасида Степанакентдан аҳолига тарқатиш учун Ҳадрутга юборилган озиқ-овқат молларини юк машиналаридан тушириш билан
шуғулланган.

Карамян Адамян ҳам аскар бўлмаганини таъкидлади. Шундай бўлса-да, 27-сентябрдан кейин Адамян маҳаллий жамоат хавфсизлиги полицияси таркибига сафарбар қилинганинини ва унга қурол берилганини айтди.

Карамяннинг сўзларига кўра, Адамян Акопянга маҳаллий Маданият уйида аҳолига тарқатиш учун юборилган юкларни туширишга кўмаклашиб келган.

Карамян Акопян ва Адамян 10 октябрь куни қўлга олиниб, ўлдирилганига ишонишини айтади.

"Бундай деб ўйлашим сабаби, [10 октябрда] озарбайжонлар Ҳадрутга кириб келишганидан кейин, шаҳарда тўқнашувлар бошланди ва оддий фуқаролар у ерни тарк этди", - деди Карамян.

Айирмачи Тоғли Қорабоғнинг инсон ҳуқуқлари омбудсмани Артак Бегларяннинг сўзларига кўра, 10 октябрь куни яна камида тўрт нафар Ҳадрут турғуни отиб ўлдирилган.

Унинг тахмин қилишича, 10 октябрь куни иккиси шаҳар марказига жўнаган ва Акопяннинг уйидан 200 метр нарида кутилмаганда Озарбайжон махсус кучларига дучор бўлган.

Акопян ва Адамяннинг майити топилмади. Шаҳарда қўлга олинган бошқа арманлар, жумладан, Акопян рафиқаси бедарак йўқолган.

Ҳадрутдан Ереванга қочиб ўтган қочқинлар йўқолган ва ўлганлар ҳақида бир-бирлари билан маълумот алмашиш учун ёпиқ Facebook гуруҳини ташкил этишди.

Озарбайжон кучлари томонидан Ҳадрутда ҳибсга олингани маълум бўлган камида уч нафар кекса фуқаронинг фотосуратлари ва видеолари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Озодликнинг арман хизмати ҳибсга олинган бошқа этник арманилар ҳам ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгани, улар Озарбайжон расмийлари назорати остида эканлиги ҳақида хабар қилди.

Озарбайжон қўшинлари Ҳадрутдан кейинги ҳудудларни ҳам қўлга киритиб, Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертга яқинлашди.

Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ 1988–1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Урушда 30 мингга яқин одам ўлган, юз минглаб одам кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Халқаро ҳамжамият Озарбайжон ҳудуди ўлароқ тан оладиган Тоғли Қорабоғ 1994 йилдан бери Арманистон дастаклаб келаётган этник арманлар назорати остида.

27 сентябрь куни бошланиб кетган тўқнашувларда бугунга қадар 1000 дан ошиқ одам нобуд бўлгани айтилмоқда.

22 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Москва тўқнашувларда 5 000 га яқин одам нобуд бўлганига ишонишини айтган

XS
SM
MD
LG