Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:51

Европалик кузатувчи: Ўзбекистондаги сайлов Беларусь сайловига ўхшайди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси Ўзбекистонга келган.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистонда ўтган йили бўлиб президентлик сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг якуний ҳисоботини тақдим этишдан иборат.

Президентлик сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг Озодлик кўрган якуний ҳисоботида 24 октябрда ўтказилган сайловда сиёсий рақобат бўлмагани, сайлов иштирокчилари орасида мазмунли мулоқот етишмагани, сайлов куни жиддий процессуал қоидабузарликлар кузатилгани, овоз бериш, овозларни санаш ва якуний жараёнларда сайловнинг муҳим жиҳатларига эътибор берилмагани танқид қилинади.

“Ҳеч қайси номзод Президентга қарши гапирмади ёки унинг сиёсатини танқид қилмади. Сайловолди тадбирларнинг ўтказиш аввалги тизими, ДИИҲБнинг аввалги тавсияларига мувофиқ тарзда, маҳаллий ҳокимиятни тадбирдан уч кун аввал огоҳлантириб қўйиш тартибига алмаштирилган.

ЕХҲТ мажбуриятларига зид равишда, амалдаги президентнинг президентлиги ва номзодлиги ўртасидаги чегара баъзида мавҳум бўлган, натижада амалдаги президентнинг ҳозирда эгаллаб турган лавозими унинг номзод сифатидаги сайловолди кампанияларида анча қўл келди”, - дейилади ЕХҲТ кузатув миссиясининг якуний ҳисоботида.

Кузатув миссияси ҳулосасида, шунингдек, сайловолди кампаниясида асосан ижтимоий-иқтисодий масалалар кўтарилгани,партияларнинг бирортаси амалдаги президент сиёсатига мухолиф сифатида ўзини тақдим қилмаган ҳамда ҳеч қайси партия унинг президентлик дастуридан жиддий фарқ қилувчи дастурни таклиф қилмаган.

Польшалик Якуб Херолд Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси таркибида Ўзбекистонга сайловларни кузатиш учун борган.

У Озодлик билан суҳбатда ўз кузатишлари билан ўртоқлашди.

“Адолат” партиясидан номзод, тарғибот видеороликини кўрсатяпти, унда президент Мирзиёев бошқа давлат раҳбарлари, жумладан Путин билан бирга. Қанақа сайлов кампаниясики бу бир номзод ўз тарғибот роликида бошқа номзодни, яъни президент Мирзиёевни тарғиб қилса. Мен Украинада иккита сайловни, Беларусда иккита сайловни кузатдим. Ўзбекистондаги сайлов Беларусдагига ўхшаб кетади”, - дейди Херолд Озодлик билан суҳбатда.

Полшалик кузатувчи Якуб Херолд Қорақалпоғистонда номзодлар учрашмоқда.
Полшалик кузатувчи Якуб Херолд Қорақалпоғистонда номзодлар учрашмоқда.

Ўзбекистонда президентлик сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг якуний ҳисоботида қатор ўзгаришларга қарамай, мамлакат қонунчилиги ҳамон демократик сайловлар борасидаги халқаро стандартларга ва ЕХҲТ мажбуриятларига,хусусан сайлов ҳуқуқи ҳамда уюшиш, йиғилиш ва фикр билдириш эркинликларини таъминлаш борасидаги мажбуриятларига тўлиқ мос келмаслиги айтилади.

ЕХҲТ мажбуриятларига кўра талаб этиладиган маслаҳатлашиш ёндашувига сайлов қонунчилигини ислоҳ этишда тўлиқ амал этилмаган.

“Халқаро амалиётга зид равишда, сайлов куни сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатига тегишли суд қарори ёки маъмурий тартибсиз сайловчиларни қўшиб қўйиш жуда кўп учради. Ушбу кенг кузатилган амалиёт бир неча бор овоз берилишига олиб келди ва сайловчилар рўйхатининг яхлитлигига раҳна солди.

2021 йилда Адлия вазирлиги “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партияси ҳамда “Халқ манфаатлари” демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказиш талабларини бажармагани учун рўйхатдан ўтказмаган”, - дейилади ЕХҲТ хулосасида.

Польшалик кузатувчи Якуб Херолд Ўзбекистонда сайловлар олдидан бирорта янги сиёсий партия рўйхатдан ўтказилмаганини таъкидлайди.

“Мен сайловни кузатиш жараёнида президентлик пойгасида кўпроқ номзод қатнашишни истаганини ўргандим. Лекин сайлов комиссияси уларни рўйхатга олмаган. Бу менга Беларусдаги парламент сайловини эслатди. Беларусда декларациядаги кичкина хато учун ҳеч қачон сайловда қатнашолмайсиз. Бу нотўғри аслида. Чин рақобат муҳитининг мавжуд эмаслиги ҳамда партияни рўйхатдан ўтказиш учун талабларнинг ўта юқорилиги ЕХҲТнинг 1990 йилги Копенгаген ҳужжати 3- ва 7.6-бандларига зид равишда сиёсий муҳитнинг плюралистик жиҳатига путур етказди”, - дейди , - дейди Херолд.

ЕХҲТ Ўзбекистонга қўйган тавсиялари орасида сайлов ҳуқуқларни чекламаслик, мустақил номзодларни сайловда иштирок этишини тақиқламаслик ва сайлов кампанияларни молиялаштиришда муқобил манбаларни жалб этишга рухсат бериш каби таклифларни кўрсатиш мумкин.

ЕХҲТ кузатувчиларининг якуний ҳисоботи Ўзбекистонда мамлакат конституциясига ўзгартиришларга старт берилган паллага тўғри келмоқда. Конституцияни ўзгартириш ташаббуси ўтган йили иккинчи ва жорий конституция бўйича охирги муддатга сайланган президент Шавкат Мирзиёевга оид. У ўзгартиришларни сайловчиларнинг талаби билан изоҳлаган.

Мамлакат ичкариси ва ташқарисида кўпчилик таҳлилчилар ўзгартиришлардан мақсад, Россия ва бошқа пост-совет давлатларида кузатилгани каби, амалдаги президентнинг муддатини узайтириш, деган фикрда.

Амалдаги Конституцияга мувофиқ, бир шахс 5 йилдан икки муддат президент лавозимини эгаллаши мумкин.Мирзиёевнинг ўзи 2026 йилдан кейинги режалари ҳақида гапирмаган. Айни пайтда, масалан, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевдан фарқли, икки муддат билан чекланишни ҳам ваъда қилмаган.

XS
SM
MD
LG