Линклар

Шошилинч хабар
23 март 2025, Тошкент вақти: 07:20

Уиткофф: Украина ҳукумати президентлик сайловларини ўтказишга рози


АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф.
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф.

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг айтишича, Украина ҳукумати президентлик сайловларини ўтказишга рози бўлган.

Бу ҳақда у 22 март куни журналист Такер Карлсонга берган интервюсида гапирди.

"Ҳа, улар бўлиб ўтади. Улар бунга аллақачон келишиб олишган", - деди Уиткофф.

Доналд Трампнинг махсус вакили, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши урушидаги энг катта масала Россия армияси томонидан назоратга олинган Украина ҳудудларининг мақоми эканлигини айтди.

"Бу ҳудудлар русийзабондир ва референдумлар бўлиб, унда кўпчилик Россия ҳукмронлиги учун овоз берган. Менимча, бу можаронинг асосий нуқтаси. Бу биринчи навбатда ҳал қилиниши керак бўлган нарса", - деди Уиткофф. "Савол шуки, булар Россия ҳудудлари эканлигини дунё тан оладими? Зеленский буни тан оладими? Бу можародаги марказий масала”, - деди Трампнинг махсус вакили.

Уиткофф, шунингдек, тинчлик келишуви Украинанинг НАТОга киришига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.

Украина томони ҳозирча Уиткоффнинг баёнотига изоҳ бергани йўқ.


XS
SM
MD
LG