Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:39

"Аҳмадбой" мавзуси ўзбек замонавий адабиëтига кўчди


"Аҳмадбой" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп мавзуга айланган
"Аҳмадбой" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп мавзуга айланган

Тошкент вилояти Чиноз туманида "Молиявий пирамида" қургани ортидан фирибгарликда айбланиб, ҳибсда қолаётган Аҳмаджон Турсунбоев мавзуси китоблари Ўзбекистонда энг кўп чоп қилинган шоир Аҳад Қаюм учун илҳом манбаи бўлди.

Аҳад Қаюмнинг "Аҳмадбой" шеърида "халқни алдаб пулини қоқиб олган" тадбиркорнинг салбий ишлари қораланади.

Бундан олдин Ўзбекистонлик яна бир шоир Суҳайлий эса (Қоражон ҚОДИРОВ) Аҳмадбойга атаб қасида битганди.

Ўзбек адабиётининг улуғ вакиллари¸ Ҳамза Ҳакимзода¸ Ғафур Ғулом¸ Ойбек ижодида бойлар салбий элемент сифатида қораланади.

Ўзбек совет адабиётидаги бу анъанани ёш ўзбек шоири Аҳад Қаюм давом эттириб¸ “тилла яхтага пули етадиган” Аҳмадбойга қарата маломат сатрларини битди ва шахсий Instagram саҳифаси орқали фолловерлари орасида тарқатди.

Одамлардан тўплаб қанча олтин-зар,

Қайтараман дебсиз икки баробар.

Жабр қилиб элу-юртга дардисар,

Энди ҳеч ким раҳмат демас, Аҳмадбой.

Бу ишингиз яхши эмас, Аҳмадбой!

Бечоралар ишлатмайин каллани,

Калла деса опкелибди саллани.

Сиз ҳам пойлаб айни керак паллани,

Фил ҳам ахир сизча емас, Аҳмадбой.

Бу ишингиз яхши эмас, Аҳмадбой!

“Шеър” Ўзбекистон телеканалларидаги Аҳмадбой “фош қилинган” кўрсатувга поэтик илова тарзида давом этади.

Биров ҳақи юқмас эмиш бировга,

Жонингизни қўйибсизда гаровга.

Бекор қибсиз сувлар сепиб оловга,

Кетди пуллар Камаз-камаз, Аҳмадбой.

Бу ишингиз яхши эмас, Аҳмадбой!

Алмашибсиз пахталарни тахтага,

Айрим кунлар тахталарни пахтага.

Пулим етар дебсиз тилла яхтага,

Ўзингизни босинг бир пас, Аҳмадбой.

Бу ишингиз яхши эмас, Аҳмадбой!

Чинозлик кредиторлар Аҳмадбой қамалишидан кўп ўтмай
Чинозлик кредиторлар Аҳмадбой қамалишидан кўп ўтмай

Бу насиҳатомуз гаплар сўнгида Аҳад Қаюм эрта бир кун чиқиб келиш эҳтимоли бўлган бойдан узр ҳам сўраб қўяди...

Ким билади тарих чархпалаги қайси тарафга айланишини:

Хафа бўлманг шоир Аҳмад Қаюмдан,

Шеър ёзинг деб талаб қилишди ундан.

Ранжиманг сиз энди асло ҳеч кимдан,

Бу сўзларим сизга бир дарс, Аҳмадбой.

Бу сўзларим сизга бир қарз, Аҳмадбой.

Бу ишингиз яхши эмас, Аҳмадбой!

Одамлардан тўплаб қанча олтин-зар,

Қайтараман дебсиз икки баробар.

Жабр қилиб элу-юртга дардисар,

Энди ҳеч ким раҳмат демас, Аҳмадбой.

Бу ишингиз яхши эмас, Аҳмадбой!

Мунаққидлар назарида сиёсий ҳушëрлик ва иқтидор буюртмасини сеза олиш қобилиятига эга бўлган шоир Аҳад Қаюм ушбу шеърни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали эълон қилар экан, бу мисраларни битишига мухлислардан келган таклифлар сабаб бўлганини маълум қилган.

Қасидага нишон бўлган Аҳмадбой

Аҳмадбой ҳибсга олинишидан 5 ой олдин Ўзбекистонлик шоир Суҳайлий (Қоражон ҚОДИРОВ) Аҳмадбойга атаб қасида битиб интернетда эълон қилган эди.

АҲМАДБОЙ

(Қасида)

Кенг жаҳонга донғи кетган Аҳмадбой,

Олам аҳли тасанно, дер,…раҳмат,… бой!

Азиз инсон экансиз..ки, муқаддас,

Сизга чунон ёр бўлибди омад, бой!

Шундай юксак мартабага етибсиз,

Оқиб келар кенг мўл..кўл даромад, бой!

Сиз оламда энг машҳур бир одамсиз,

Йўлларигиз бепоёнки, шахмат , бой!

Бундай обрў, эътиборга етгунча,

Тортгансиз кўп машаққат ва заҳмат, бой!

Оллоҳ Ўзи ҳар бандасин яратиб,

Сўнг бераркан кўп меҳр.. мурувват, бой!

Парвардигор Эгамнинг бу туҳфаси ,

Берди сизга қанча куч…у, қувват, бой!

Қалбингизда орзу, ният жўш уриб,

Айлагандир балки шунга даъват, бой!

Бу оламда ҳар бандаи мўмин ҳам,

Ул Муҳаммад Мустафога уммат, бой!

Қасида шу йўсин давом этиб¸ Аҳмадбойнинг асосий акаҳони Ўзбекистон президенти экани ҳақидаги ишоратга ўтилади.

Президент Отамиз Ўзи Раҳнамо,

Ҳар бир айтган гапи қонун..қувват, бой!

Сиз ҳам она халқимизнинг фарзанди,

Кўрсатгайсиз кўп меҳр…мурувват, бой!

Етим..ўғил, тул хотинларга чандон…

Қилгайсиз доим хайр..у, саҳоват, бой!

Оллоҳ Ўзи лутф..у, карам айласа,

Бу сиз учун албат, қисқа муддат, бой!

Чунки у м р ўткинчидур аслида ,

Ўтажакдир жуда кескин, шиддат, бой!

Савоб ишлар қилиб қолинг оламда,

Яшаш ўзи берилган бир муҳлат, бой!

Ёр…у, дўстлар, оғайнилар жуда кўп,

Барчаси ҳам Сизга содиқ улфат, бой!

Аҳмадбой ҳибсга олинишидан беш ой олдин ëзилиб, эълон қилинган бу баландпарвоз жумлалардан кейин шоир Суҳайлий қалб кўзи билан “Бой дуч келиши мумкин бўлган хатарлар” борасида башорат қилади.

Парвардигор сақласин ҳар балодан,

Бошингизга тушмасин ҳеч кулфат, бой!

Дўст..у, душман кимлигини билмайсиз,

У л а р гоҳо қилиб қолар ғийбат, бой!

“Бойларга бой, сойларга сой оқар”,..дер,

Ҳар хил гап..сўз бўлгусидир албат, бой!

Шоир ўз қасидасида эҳтимолий хатарларни бартараф қилиш борасида бойга тавсия беради:

Бунинг чун зарурдир катта журъат, бой!

Қанча тўсиқлар..у, ғовларни енгиб,

Ғолиб бўлмоқлик ҳам шон..у…шуҳрат бой!

Аммо баъзан дилни ранжитиб қўяр,

Беҳуда бўҳтон..у, ва ё туҳмат, бой!

Ҳар қандай рақиб..у, ёвларни енгиш…

Учун ҳам зарурдир зўр жасорат, бой!

Жасоратнинг ўзи кифоя қилмас,

Керакдир тактика ва маҳорат, бой !

Агар курашлардан енгиб чиқсангиз,

Албатта, бўлгайсиз зўр валломат, бой!

Бироқ, курашларда мағлублик эса,

Дилга солар ташвиш ҳамда даҳшат, бой!

Шоир Суҳайлий ўз башоратида давом этиб “Енгилган бой” қандай хор-зор бўлишини ўз қасидасида баëн қилади:

Мағлублик аслида э н г тубанликдир,

Тубанликдан келар кўп надомат, бой!

Оламда нодонлар, қўрқоқлар ҳам кўп,

Улар кўз ўнгида зўр қабоҳат, бой!

Қўрқув билан эса я ш а м о қ қийин,

У дилга солади кўп жароҳат, бой!

Гарчи сен шоҳ бўлмай ўтиб кетсанг ҳам,

Шоҳона яшашлик зўр сабоҳат, бой!

Шоир Сухайлий ўз қасидасини якунлар экан "Саховатли" қалам ҳақи тарзида ҳиммат кутаëтганлигини яширмайди.

Бизни қўллаб..қувватлар Ҳукумат, бой!

Хусусий мулк муҳофаза этилган,

Ҳеч қачон ҳеч кимга йўқ ҳусумат, бой!

Мустаҳкам соғлиг..у, тилаймиз омад,

Бўлингиз доимо соғ..саломат, бой!

Кўз тегмасин, Оллоҳ Ўзи сақласин,

Сизга ҳеч юқмагай асло иллат, бой!

Сахийлик, Хотамлик севган ишингиз,

Суҳайлийга қилинг бирор ҳиммат, бой!

"Аҳмад-шахмат, отангга раҳмат"

Бу вақтга келиб "Аҳмад-шахмат" қўшиғи хитга айланди

Сергели бозоридаги дўмбоқ болакайнинг "Аҳмад –шахмат" қўшиғи тармоқ орқали турли версияларда тарқалди.

Аҳмад отангга раҳмат нақорати эса реп тарзида куйланди.

Айни пайтда Аҳмадбойдан чув тушганлар учун воқеа, комедия жанридан кўра, драмани эслатмоқда.

Озодлик суҳбатлашган тошкентликлардан иккитаси¸ ўзи билган одамлардан камида иккитасининг Аҳмадбой қамалганини эшитиб¸ ақлдан озиб қолганини билдирди.

Айни пайтда "Тошкент" телеканали ҳам чинозлик Аҳмад Турсунбоевга бор-будини бериб¸ чув тушганлар драмаси ҳақида янги кўрсатув ҳозирламоқда.

Телекўрсатув қаҳрамонлари – чув тушганлар

Томошага марҳамат.

XS
SM
MD
LG