Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:23

“Қандай ҳукуматга эга бўлиш-ўзбек халқининг иши”. АҚШ элчиси сўз эркинлиги, Мирзиёев ва мухолифат ҳақида


АҚШ элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан. Тошкент, 4 январь, 2023 йил.
АҚШ элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан. Тошкент, 4 январь, 2023 йил.

Озодлик билан эксклюзив суҳбатда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ўзбек расмийларини сўз ва матбуот эркинлигини ҳурмат қилишга чақирди.

У қатор маҳаллий блогерларга қарши жиноят ишлари хавотирга сабаб бўлаётганини урғулади. АҚШнинг юқори мартабали дипломати, шунингдек, Ўзбекистон президенти администрациясидаги ўзгаришлар, президент Мирзиёевнинг сиёсати ва мухолифат ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Озодлик ўз саволларига Жонатан Хеникдан унинг Термиз шаҳрига ташрифи чоғида жавоб олди.

- Суҳбатимизни Ўзбекистон юқори ҳокимиятидаги охирги ўзгаришлардан бошласак. Президент администрациясининг янги тузилмаси ва таркиби ҳақидаги хабарларни кузатган бўлсангиз, қандай фикрдасиз?

Жонатан Хеник: (Кулади) Аслида бу саволни мен сизга беришим керак... Биз юз бераётган ўзгаришлар ҳақидаги хабарларни ҳали кузатяпмиз. Бу нимани англатишини тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорликка бу қандайдир таъсир кўрсатади, деб ўйламайман.

- Сўнгги ойларда қатор маҳаллий журналист ва блогерлар ҳибсга олинди, улар устидан тергов ва маҳкама жараёнлари бўлиб ўтди, ўтмоқда. Уларнинг барчасига бир-бирига ўхшаш жиноий, молиявий айблар қўйилмоқда. Айни пайтда бошқа блогер ва журналистларнинг қўрқитилгани, таҳдид этилгани ҳақидаги хабарларни ҳам оляпмиз. Бу тергов ва суд жараёнлари ҳамда умуман, Ўзбекистондаги сўз эркинлигининг аҳволи ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдик.

Жонатан Хеник: Ўзбекистон охирги бир неча йилда матбуот эркинлиги борасида улкан қадамларни қўйди. Аммо шу билан бирга, блогерларга қарши жиноят ишлари ташвишга сабаб бўлмоқда. Мен Ўзбекистон ҳукуматини матбуот, сўз ва ифода эркинлигини ҳурмат қилишда давом этишга чақираман. Ҳукумат бу жиноят ишлари ортида сиёсий сабаблар турмаганига амин бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Бир вақтнинг ўзида матбуот ва блогерлардан ҳам юқори касб этикаси ва профессионализмга амал қилишларини сўраб қоламан. Бу Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигининг ривожланиши учун муҳим.

- Президент Шавкат Мирзиёев конституцияни ўзгартирди ва конституциядаги икки муддат ўрнига учинчи муддат президентликка сайланди. Бу шундоқ ҳам президент мутлақ ҳокимиятга эга бўлган Ўзбекистонда авторитар тенденцияларнинг янада кучайиши ҳақидаги хавотирларга сабаб бўлди. АҚШ ҳукуматида ҳам шундай хавотир борми?

Жонатан Хеник: Қандай ҳукуматга эга бўлиш ва неча марта президент сайлашни Ўзбекистон ва Ўзбекистон халқининг ўзи ҳал қилади. Ўйлашимча, президент (Мирзиёев) Ўзбекистон халқи орасида ҳақиқатан ҳам катта обрўга эга. Мен унинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш йўлидаги қатъиятини ҳурмат қиламан. Аммо узоқ муддатда демократик ривожланишнинг давом этиши учун Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган мухолифат партияларининг бўлиши, ўзбек сайловчилари келгуси сайловларда кўпроқ ва ҳақиқий танловга эга бўлишлари керак, деб ҳисоблайман.

Озодлик манбалари: Саида Мирзиёева президент администрациясининг амалдаги раҳбарига айланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:51 0:00

-Ўзбек расмийлари билан музокараларда бирон-бир аниқ сиёсий мухолифат партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласи кўтарилганми? Масалан, шу кунларда иккинчи марта рўйхатдан ўтказиш сўрови рад қилинган профессор Хидирназар Аллақулов партияси?

Жонатан Хеник: Мен айнан унинг (Аллақуловнинг) партияси масаласини кўтарганим йўқ, аммо Ўзбекистонда мухолифат партияларини рўйхатдан ўтказиш масаласини энг юқори даражадаги мулозимлар билан муҳокама қилганман.

- Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтиб келади. Буни сиз ҳам таъкидладингиз. Гап қайси ислоҳотлар ҳақида бормоқда? Сиз Ўзбекистон демократия томон ҳаракатланяпти, деб ҳисоблайсизми?

Жонатан Хеник: Ўзбекистон демократия томон юрмоқда. Аммо демократия, бу – битта қолипдаги, ҳаммани бир манзилга олиб борадиган тушунча эмас. Бу йўлда ҳар бир давлат ўзининг хусусиятларидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Демократия сари йўл силлиқ бўлмайди, баъзида олдинга юрилса, баъзан орқага қадам ташланиши мумкин. Шубҳасиз, биз Ўзбекистондаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлаймиз, айни пайтда бу жараёнда қандайдир камчиликларни кўрсак, бу ҳақда очиқ-ойдин гапиришдан тортинмаймиз. Бизнинг Ўзбекистон ҳақидаги йиллик инсон ҳуқуқларига доир ҳисоботимизни кўрсангиз, у ерда ўзимизнинг хавотирларимизни тилга оламиз.

Форум

XS
SM
MD
LG