Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:55

Каттақўрғонда аёлни ечинишга мажбурлаган милиция капитани қамоққа олинди


Uzbekistan - building of Supreme court of Uzbekistan
Uzbekistan - building of Supreme court of Uzbekistan

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Умаровга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати Kun.uz га маълум қилган.

"Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Санъат Умаров (1988 йилда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган) га нисбатан Самарқанд вилоят прокуратурасининг "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 6 июлдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Санъат Умаровга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди", дейилади 6 июль куни Ўзбекистон Олий суди хабарида.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 5 июлда берган баёнотга кўра, Санъат Умаров шу пайтгача Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-моддаси биринчи қисми билан айбланиб келаётган эди.

Олий суднинг бу хабаридан Санъат Умаровга нисбатан очилган жиноят ишига яна бир айблов - 235-модда (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) ҳам қўшилган.

Бу моддага кўра, "қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳга, жабрланувчига ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд жазони ўтаётган маҳкумга, уларнинг яқин қариндошларига улардан бирор бир ахборот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг, жазони ижро этиш муассасасининг бошқа ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатиш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".

Озодлик Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими вакили Санъат Умаров бошлиқ милиция ходимларининг ўғриликда гумонланиб, ИИБга олиб келинган Н.Т исмли аёлни мажбурлаб қип-яланғоч қилиб ечинтиргани ва уларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида 4 июль куни хабар берган эди.

"Ғайриқонуний ҳаракат бўлмаган у ерда" - Каттақўрғонда аёлни таҳқирлаган милиция ходими нима деди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

Видеотасвирда кўринмаган иккинчи аёлни таҳқирлаган шахс ким?

Озодликда эълон қилинган видеотасвирдан ўғриликда гумонланиб яна бир аëлнинг милиция бўлинмасига олиб келингани ва тасвирга тушмаган иккинчи аëлнинг ҳам кадр ортида таҳқирлангани тушунилади.

Бу воқеага алоқадор бошқа милиция ходимлари шахсини аниқлаш мақсадида Озодлик мухбири Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Илёс Абдуқаҳҳоров билан боғланди.

Озодлик саволига ИИБ бошлиғи қисқа жавоб билан чекланди.

"Ҳозир суриштирув олиб борилаяпти, суриштирув тугагач бу ҳақда айтамиз. Ҳозирча бошқа ҳеч нарса айтолмайман", деди Илёс Абуқаҳҳоров.

Ички ишлар вазирлиги воқеага бир сутка ўтиб муносабат билдирди

Каттақўрғон милиция зобитининг ўғриликда гумонланган аëлни таҳқирлаб¸ уни қип-яланғоч ҳолда коридорда юришга мажбурлагани ҳақидаги хабар жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқларда куннинг энг қизғин муҳокама қилинган мавзуига айланган бу воқеага Ўзбекистон парламенти депутати ва Бош вазир ўринбосари Facebookдаги ўз саҳифаси орқали муносабат билдирди.

Озодлик хабаридан бир кун ўтиб ўз ходимининг хатти-ҳаракатига Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди:

"Бугунги кунда Санъат Умаров ички ишлар органларидан салбий ҳаракатлари учун бўшатилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда," дея таъкидланади Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг расмий муносабатида.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти "бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш ва ички ишлар органлари сафларини нопок, тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида, доимий равишда кескин чоралар кўриб боради," дея таъкидланади унда.

XS
SM
MD
LG