Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:03

Коллеж директори ўқувчиларни онасидан сўкиб, “гей”ликда айблагани аудиоси тарқалди


Мактаб, синфхона
Мактаб, синфхона

Қашқадарё вилоят, Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси томонидан Озодликка йўлланган аудиода ўқувчилар уятли сўзлар билан ҳақорат қилинаётгани акс этган.

Аудиодаги шахс ўқувчиларни дарс қолдиргани учун онасидан сўкиб, уларни “гей”га чиқаради.

Озодлик суҳбатлашган ўқувчи ва ўқитувчи иддаосига кўра, аудиодаги овоз эгаси коллеж директори Элдор Каримовдир.

Бироқ Каримов Озодликка аудиодаги овоз уники эмаслигини иддао қилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00
Бевосита линк


Қарийб бир ярим минут давом этадиган аудиода, Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи директори Элдор Каримов деб иддао қилинаётган шахс, гапни дарсга келмаган ўқувчиларни онасидан сўкишдан бошлайди:

Уриб бир жойингни синдириб, чиққан жойингга пробка қилиб тиқиб қўяман

“Дарсга келиб қочиб кетаётган экансанлар. Онангни о...ига борасанми? Чиққан жойингга шундай тиқивораман, ўзингга келмайсан. Қўлимга тушгин сен, домлаларинг раҳмдиллик қилиб олдимга киргизмаяптида. Уриб бир жойингни синдириб, чиққан жойингга пробка қилиб, тиқиб қўяман, ишонганинг ҳам ҳеч нарса қилолмайди. Дарсга келдингми к...тингни қисиб дарсингни ўқи”.

Шундан сўнг директор деб айтилаётган овоз эгаси ўқитувчиларнинг баъзан дарсда бўлмаслиги сабабини шундай изоҳлайди:

Ёки мана бу ерда тўртта-бешта онасини эшак с...кан билан шуғулланолмайдими?

“Булар сенинг етимингми? Дарс ўтмайдими? Бориб бир жойга ўтириб, телефонда биров билан гаплашмайдими? Ёки ошхонага кириб бир пиёла чой ичолмайдими? Ёки кўчага чиқиб бир муаммоси билан ишлолмайдими? Ёки мана бу ерда тўртта-бешта онасини эшак с...кан билан шуғуллана олмайдими? Долбо...бмисанлар?”

Овоз эгаси бундан кейин ўқувчиларни “голубой”ликда айблайди:

“Голубой”инг бўлса, чиқ мана бу ёққа, “голубой”ман дегин. С...ктираман бориб к...тимга де, бл...дь. Шунинг учун ўтиролмайман жойимда, де”.

Аудиони Озодликка юборган, исми сир қолишини сўраган ўқувчининг айтишича, бу мажлис январь ойининг охирида бўлиб ўтган:

“Домла дарс ўтмаганидан кейин биз синфда қамалиб ўтираверамизми? Уйга кетамизда. Директоримиз ўқувчиларни доим ана шундай уятли сўзлар билан ҳақорат қилади. Бу овозни юбормоқчи эмас эдим, яқинда яна қаттиқ сўкди, кейин сизларга юборишга мажбур бўлдим”.

Коллежнинг исми сир қолишини сўраган ўқитувчиси ҳам бу овоз коллеж директори Элдор Каримовга тегишли эканини тасдиқлади.

Бироқ 21 март куни Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи директори Элдор Каримов Озодлик билан суҳбатда, ўқувчиларни ҳеч қачон сўкмаганини иддао қилди.

Озодлик директорнинг Телеграмига ўша аудиони юборганидан сўнг, Элдор Каримов “овоз эгаси мен эмас, лекин” деб жавоб ёзди.

Директор Озодликнинг бошқа саволларига жавоб бермади ва Телеграмдаги барча ёзишмаларни ўчириб, тармоқдан чиқиб кетди.

Озодлик Ўзбекистонда айрим давлат мулозимларининг ўз ходимлари ва оддий фуқаролар билан ўта қўпол муомала қилаётгани ҳолатларини муттасил ёритиб келмоқда.

Вилоят ҳокимларидан тортиб оддий ИИВ мулозимларининг оддий аҳоли ва ўз қўл остидагиларга нисбатан муомаласида тез-тез кузатилаётган таҳқирлаш ва ҳақоратлар акс этган видео ва аудиолар ижтимоий тармоқларда жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Бундай ҳолатлар мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг жамоатчиликка кўрсатилган чиқишларида ҳам бир неча бор кескин танқид остига олинган.

Президентнинг бундай танқид ва огоҳлантиришларига қарамай¸ ҳозиргача ҳокимият тизимининг юқори лавозимли сўконғич мулозимлари кечирим сўраш билан жазодан қутулиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG