Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:13

"Шарманда бўлган" тизим. Умурзоқов 5 та туман ҳокими ишдан олинганини эълон қилди


Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов.

Тармоқларда Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов 27 сентябрь куни ўтказган видеоселектор аудиоси тарқалди.

Унда Умурзоқов 5 нафар раҳбар - 5 нафар ҳоким — Андижон, Асака, Пахтобод, Фарғона ва Нуробод туманлари ҳокимлариини ишдан олиш тўғрисидаги президент қарорини қаттиқ оҳангда йиғилиш қатнашчиларига етказган.

“Гувоҳномасини топширсин!”

Ҳокимлар раҳбарлик этикаси ва қонунни бузганлиги учун ишдан олинган.

Ҳайдалганлар орасида Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев ҳам бор.

Ишдан олинган Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев қабулига келганларга пойгакдан жой бергани учун тамоқларда “хон” деб тасвирланганди.
Ишдан олинган Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев қабулига келганларга пойгакдан жой бергани учун тамоқларда “хон” деб тасвирланганди.

Ўтган ой тармоқларда тарқалган видеода Эгамбердиев қабулига келганларга пойгакдан жой бергани учун “хон” деб тасвирланганди.

Администрация раҳбари Эгамбердиев Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилганини айтган.

"Сиз ўзингизни эмас, туман ҳокимлигини эмас, бутун давлат тизимини, бутун президент командасини обрўсизлантиришга олиб келдингиз. Шунинг учун бугун ҳурматли президентимиз қарор қабул қилдилар, биринчидан сиз эгаллаб турган лавозимингиздан озод қилинасиз. Иккинчидан, сизнинг бу хатти-ҳаракатингизга ҳуқуқий баҳо берилади. Чиқиб кетинг залдан» — деган президент Администрацияси раҳбари.

Фарғона туман ҳокими Шуҳратжон Мўминовнинг лавозимдан олинганини эълон қиларкан, вилоят ҳокимига юзланган Умурзоқов "Хайрулло Ҳайитбоевич, удостоверениесини топширсин проходнойда", дейди.

Мирзиёев маъмурияти раҳбари ишдан олинганлардан айримлари жиноий жавобгарликкка тортилиши мумкинлигини ҳам айтган.

Лавозимдан олинганлар орасида Наманганга хизмат сафари чоғида “меҳмонхонада ўзини нолойиқ тутган” “Ўзбекчорванасл” агентлиги раҳбари Бахтиёр Отамуродов ҳам бор.

Меҳмонхонадаги ҳодиса тафсилотлари номаълум.

Умурзоқов шунингдек, Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов қўл остидагиларни ҳақоратлагани учун бир ойлик маошининг 40 фоизи миқдорида жаримага тортилганини эълон қилган.

Президент администрация раҳбари мулозимлар президент қарорига мувофиқ жазоланганини таъкидлаган.

Ҳозирга қадар у ёки бу раҳбарнинг ишдан олинганини шахсан давлат раҳбарининг ўзи видеоселектор мажлисларида эълон қилар эди.

Сардор Умурзоқов шу йил июлида Президент администрациясига раҳбар этиб тайинланганидан кейин бир неча селектор масжлислари ўтказди, уларда муҳим қарорлар эълон қилинди.

Унинг ўтмишдоши Зайнилобиддин Низомиддинов даврида Президент администрацияси ёпиқ идора эди, унинг қарорлари жамоатчиликка ошкор этилмаган.

Умурзоқов ўтказган селектор мажлиси аудиоси ким томонидан тармоқларга сиздирилгани маълум эмас.

Уни деярли барча маҳаллий телеграм-каналлар ёйинлади.

Тармоқ фойдаланувчилари Умурзоқовнинг оҳанги президент Мирзиёевникига ўхшаш ва қатъийлигига эътибор қаратишди.

Айримлар “оёғи ердан узилган” мулозимларнинг жазоланганини олқишласа, бошқалар буни “популизм” деб атамоқда.

Танқидчиларга кўра, Ўзбекистондаги бошқарув тизими жиддий ислоҳотларга муҳтож ва ҳокимларни тўғридан-тўғри сайлаш тизимига ўтиш керак.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилда ҳокимлар сайловини жорий қилиш ҳақида гапирган, аммо кейинроқ “халқ маҳалла раисини ҳам сайлай олмаслиги”ни айтган эди.

Ўзбекистонда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раислари ҳамдир.

Конституциянинг муҳокамага қўйилган янги лойиҳасида бу борада ваъда қилинган ўзгариш акс этмаган.

Президент Администрациясининг янги раҳбари Сардор Умурзоқов ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:12 0:00

Форум

XS
SM
MD
LG