Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:45

Интернетда Мирзиёевни ҳақоратлагани айтилаётган фуқаро устидан жиноят иши очилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 1969 йили туғилган В.К. Ўзбекистон президентини таҳқирлаганликда гумонланмоқда.

Жиззах вилоят прокуратураси иддаосига кўра, мазкур шахс YouTube ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги ўз профиллари орқали қилган чиқишларида президентни ҳақоратлаб, унинг обрўсига путур етказиш ва камситувчи маълумотлар тарқатиш ҳамда унга туҳмат қилиб келаётгани аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилган прокуратура хабарномасида.

Бахмаллик шахснинг мазкур модда бўйича айби судда исботланган тақдирда, унга уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача қамоқ жазоси тайин этилиши мумкин.

Бу моддани амалга татбиқ этувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 30 март куни имзолаган.

Мазкур модданинг олдинги таҳририда президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд бўлиб, бунга Интернет тармоғи дохил эмасди.

ЯНГИ ҚОНУН: Мирзиёев интернетдаги "танқид" ва "ҳақорат"лардан ҳимоя топди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:32 0:00

XS
SM
MD
LG