Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:41

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шикоятчи халқ билан мулоқотда жазавага тушиб¸ баклажка отишгача борди (АУДИО)


Тошкент шаҳар ҳокими¸ Ўзбекистондаги энг йирик бизнес империяси эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент Шавкат Мирзиëев ва унинг оиласига яқин шахс саналади.
Тошкент шаҳар ҳокими¸ Ўзбекистондаги энг йирик бизнес империяси эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент Шавкат Мирзиëев ва унинг оиласига яқин шахс саналади.

16 август куни Тошкент шаҳар ҳокими қабулига арзга борган ўндан ошиқ шикоятчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳозирга қадар жамоатчиликка кўрсатилмаган муомаласига дуч келди.

Ўша куни мирободлик шикоятчилар иккита тўққиз қаватли уй оралиғидаги болалар майдончаси ўрнида савдо мажмуаси қуриш ҳақидаги аввалги ҳоким қарорини бекор қилиш сўрови билан Жаҳонгир Ортиқхўжаев олдига учинчи марта борган.

2018 йил октябрида айни арзчиларга ўзининг улар томонида эканини таъкидлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев¸ 16 август кунги учрашувда¸ Озодлик гаплашган гувоҳлар таъкидича¸ “тўнини тескари кийиб”¸ уларга бақир-чақир қилишга ўтган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган бу суҳбатнинг Озодликка юборилган аудиоëзувидан¸ Ортиқхўжаевнинг шикоятчиларга “қаерга борсанг шу ерга бор¸ хоҳласанг президентга¸ хоҳласанг¸ Худога бор”¸ деганлари¸ столга баклажка билан қаттиқ уриб¸ ўз видеооператорларини хонадан ҳайдаб чиқаргани эшитилади.

Давлат арбобининг халқ билан мулоқотда ўзини бундай тутишига изоҳ сўраб Озодлик Тошкент шаҳар ҳокими қабулхонасига қўнғироқ қилди.

Гўшакни кўтарган расмий Озодлик саволини эшитгач¸ уни матбуот хизмати раҳбари билан боғлади.

Матбуот котиби Озодлик саволларини эшитиб турган бир пайтда иккинчи линияда пайдо бўлган Жаҳонгир Ортиқхўжаевникига ўхшаш овоз соҳиби¸ унга Озодлик билан гаплашишни ман қилди ва шу билан мурожаат жавобсиз қолди.

Ҳоким билан мулоқот

16 август¸ жума кунги учрашув¸ унда бевосита қатнашганларнинг Озодликка айтишича¸ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида бўлган. Учрашув қатнашчилари¸ хавфсизлик хавотирлари боис Озодлик билан шахси очиқланмаслик шарти билан гаплашди.

Уларнинг айтишича¸ учрашувда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бирга унинг 1-ўринбосари, бошқа ўринбосарлари ва ëрдамчилари ҳамда Миробод туман ҳокими Шуҳрат Пўлатов иштирок этган.

15 нафар шикоятчи билан мулоқотнинг бошланиш қисми¸ қатнашчиларга кўра¸ ҳокимлик матбуот хизмати операторлари томонидан видеотасвирга ҳам олинган.

Мулоқотнинг Озодликка тақдим этилган аудиоëзувидан¸ унинг шикоятчиларнинг бевосита Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаатидан бошлангани тушунилади.

Ортиқхўжаев олдига учинчи марта келган арзчилар¸ ундан Миробод туман Нукус кўчасидаги 88-уй ва 1-Миробод тор кўчасидаги 5-уй орасидаги 60 метрлик бўш майдонни савдо мажмуаси қуриш учун хусусий тадбиркорга бериш қарорини бекор қилишни сўрайди.

Икки 9 қаватли уй орасидаги майдонни сотиб олган МЧЖ бу ерда савдо мажмуаси қуриш учун котлован қазиб бўлган.
Икки 9 қаватли уй орасидаги майдонни сотиб олган МЧЖ бу ерда савдо мажмуаси қуриш учун котлован қазиб бўлган.

Арзчилар намояндаси рус тилида ҳокимга 2017 йили ўшандаги шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов қарори билан машиналар тураргоҳи ва болалар майдончаси бўлган ернинг қурилишга берилганини шаҳарсозлик кодекси ва санитария талабларига зид эканини тушунтиради.

Тўққиз қаватли уйлар орасида камида 45 метр масофа бўлиши керак¸ бу қурилиш қилинса¸ орада фақат 20 метр жой қолади - бу қонунга хилоф. Болаларимиз қаерда ўйнайди¸ қарияларимиз қаерга чиқиб нафас ростлайди? Бу ерни хусусий тадбиркорга бериш - ноқонуний. Уни ҳеч қандай аукционсиз ҳоким қарори билан сотиб юбориш эса¸ қонунни такрор бузишдир”¸ деган мазмунда гапиради арзчилар намояндаси Озодликка юборилган аудиоëзувда.

Сувга тўлган ўра
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:12 0:00

(1000 га яқин одам яшовчи икки дом ўртасидаги котлован ¸ бу уйда яшовчиларга кўра¸ қарийб бир йилдан бери шу аҳволда турипти.)

Видеокамера қаршисида ҳоким мурожаатчилар вакилининг муаммога оид бу изоҳини уни бўлмасдан эшитади.

Жазава

Бошланиши видеотасвирга олинган мулоқот¸ арзчилар Ортиқхўжаевдан Миробод туман ҳокими қарорини бекор қилишни қайта-қайта¸ айрим ҳолларда ялиниб сўраши ортидан¸ кутилмаганда бутунлай бошқа оҳангга кўчади.

Озодлик ихтиëридаги аудиоëзувдан¸ халқ вакилларининг¸ "агар муаммони ҳал қилмасангиз¸ президент қабулхонасига борамиз¸ болаларимизни олиб¸ митингга чиқамиз" дейиши ортидан¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг кескин гапиришга ўтгани англашилади.

Сиз у ëққа борасиз¸ улар яна қоғозни буëққа туширади. Ман судга отвод қилолмайман¸ манда қонунан бундай ваколат йўқ”¸ деган Ортиқхўжаев аҳоли вакилларига яна судга мурожаат қилишни тавсия қилади.

Сиз прокуратурага¸ прокуратура судга¸ судья яна сизга юборади. Халқ устидан кулаяпсизларми? Сизда ҳокимликнинг олдинги қарорини бекор қилиш ваколати борку¸ бекор қилинг!” дейди учрашув қатнашчиларидан бир нечтаси рус ва ўзбек тилларида ҳокимга қарата.

Аҳоли вакиллари ҳокимдан шу нарсани қайта-қайта сўраши ортидан¸ Ортиқхўжаев уларга қарата бақиришга ўтади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:45 0:00
Бевосита линк

(Ортиқхўжаевнинг бу гаплари Озодлик ихтиëридаги қарийб бир соатлик аудиоëзувнинг 32.28- дақиқасидан 34- дақиқасигача таҳрирсиз олинди - таҳр.)

Мени судга беринглар! Истаган жойларингга боринглар! Истасангиз президентга боринг¸ истасангиз¸ худога боринг! Истасангиз¸ шикоят қилиб Брюсселга боринг! Хоҳласаларингиз¸ пикет уюштиринг! “ дейди у.

Аудиоëзувдаги шовқиндан англашилишича¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаев столга сув тўла баклажка билан тинимсиз уришга ўтган.

Учрашув қатнашчиларининг айтишича¸ важоҳат билан столга қайта-қайта урилган баклажкадаги сув тўкилиб кетган¸ жазавага тушган ҳоким ўз видеооператорларини хонадан ҳайдаб чиқарган.

Ҳоким билан учрашувга борган арзчилар¸ уни тинчлантиришга¸ мулоқотни босиқ оҳангга қайтаришга уринади¸ аммо Ортиқхўжаев бақиришдан тўхтамайди.

Учрашувнинг аëл арзчиларидан айримлари¸ муаммони ҳал қилмаса¸ халқнинг гапини эшитмаса¸ ҳокимдан митинг ўтказишга рухсат беришни сўрайди.

Шу ўринда Ортиқхўжаев¸ эркак арзчиларга қазилган котлован атрофига ўрнатилган кузатув камераларини синдириб¸ уни кўмиб ташлашни таклиф қилади:

Эркакмисан ўзи¸ ғуруринг борми¸ мужикмисан¸ нимадан қўрқасан¸ қамалишданми”¸ деб столга уриб важоҳат билан юзланади.

Ҳиссиëтли айтишув орасида Ортиқхўжаев арзчи аëлларга :

Эрларинг борми санлани ўзи ¸ болаларинг борми¸ ғурур борми? “Мусулмон (аëл) эркак киши гапирганда ерга қараб жим ўтиради”¸ деб танбеҳ беради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00
Бевосита линк

Шундан сўнг¸ муаммога қонуний ечим топиш учун келганини таъкидлаган арзчилар ва ҳокимият вакиллари ўртасидаги ҳиссиëтлар янада қизишиб¸ учрашув бирор бир конструктив ечимсиз тугайди - иштирокчиларга кўра¸ уларни ҳокимликдан чиқариб юборишади.

Видеокамера олди ва орқасидаги Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими¸ ўзбек иқтисодининг энг сердаромад соҳаларини назорат қилаëтган 100 га яқин ширкат эгаси саналадиган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзини “халқ билан мулоқот устаси” сифатида пиар қилишга уриниб келаëтган давлат арбобларидан бири.

Маҳаллий матбуот видеотасвирга олган халқ билан мулоқотларда Жаҳонгир Ортиқхўжаев¸ ўзини оддий халқ билан оддий тилда гаплашадиган¸ улар муаммосини тушуниб¸ ечим таклиф қиладиган раҳбар сифатида кўрилади.

Аммо яширин тарзда ëзиб олинган айрим видео ва аудиоëзувлардан Ортиқхўжаевнинг халқ вакиллари¸ айниқса¸ аëлларга махсус уюштирилган учрашувлардан фарқли¸ беписанд муомала қилиши кўрилади.

16 август кунги учрашув қатнашчиларидан бири Озодликка мулоқотнинг видеооператор ҳайдаб чиқарилганидан кейинги қисмида Ортиқхўжаевнинг “кўча тили”да (криминал жаргон назарда тутилмоқда – таҳр.) гаплашганидан ҳайратга тушганини айтади.

Халққа "духинг борми¸ мужикмисан¸ сўтак" ¸ деб гапириш давлатнинг вакилига тўғри келадими? Орамизда эридан ажраган аëллар ҳам бор эди. “Эрларинг борми санлани? Хотин киши овозини ўчириб ўтиради” деб бақирди. Бу ҳақоратку! Қонунга кўра¸ эркак-аëлнинг гапириш ҳаққи бир хилку! Борганлар орасида анча руслар ҳам бор эди – ҳаммамиз мусулмон¸ ўзбек¸ мусулмончиликка тўғри келмайди¸ деб ташланди. Давлат расмийсининг бунақа ажратмачиликка нима ҳаққи бор?Ҳоким конституцияни ўқиганми ўзи! - дейди Ортиқхўжаев билан 16 август кунги учрашув қатнашчиларидан яна бири Озодликка.

Ҳокимлик билан Озодлик мулоқоти

21 август куни Озодлик мухбири мирободлик арзчилар билан бўлган мулоқот юзасидан билдирилган танқид ва шикоятларга изоҳ сўраб¸ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қабулхонасига қўнғироқ қилди.

Гўшакни кўтарган йигит¸ мавзуни эшитгач¸ Озодлик мухбирини ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари билан улади.

Озодлик матбуот хизматидан¸ Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг халқ билан мулоқотда нега бу қадар жазавага тушгани¸ қолаверса¸ арзчиларнинг¸ Ортиқхўжаев Миробод туман ҳокимининг ноқонуний қарорини бекор қилиш ваколатига эга¸ аммо буни истамаяпти¸ деган иддаосига муносабат билдиришни сўради.

Матбуот котиби Озодлик изоҳи ва саволларини эшитаëтган пайтда¸ телефон суҳбатига “иккинчи линия” уланди.

Шундан сўнг 7 дақиқа давом этган телефон суҳбати¸ ҳоким сўзчиси воқеани ўрганиб¸ жавоб беришини айтаëтган маҳал¸ уч тарафлама суҳбатга айланди.

Овози айнан ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевникига ўхшаш шахс:

- Дилфуза¸ Озодлик билан гаплашиш қатъиян мат қилинади (ман демоқчи – таҳр.) Ўзбекистонда¸ деди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:05 0:00
Бевосита линк

Матбуот котиби кескин буйруқ оҳангида айтилган бу гапга¸ “тушундим” деб жавоб бериши ортидан¸ мулоқот бутунлай ўчди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG