Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:43

Қирғизистон картошкаси қимматлик қилди - бозор Покистонникини танлади


Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазири Нурбек Мурашев "картошка можароси"даги асосий шахсга айланган.
Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазири Нурбек Мурашев "картошка можароси"даги асосий шахсга айланган.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти фермерлари бозорда картошка кўпайиб¸ унинг нархи кескин тушиб кетганидан мутлақ зиëнда қолганидан шикоят қилиб¸ бозори касод бўлгани учун билвосита Ўзбекистон томонини айбламоқда.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазирининг “Ўзбекистон катта миқдорда қирғиз картошкасини олади”¸ деган баëнотига ишонган иссиқкўллик фермерлар ëппасига картошка эккан¸ аммо ўзбек томони уни олмаганидан кейин¸ маҳсулоти бозори касод бўлган.

Озодлик гаплашган Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари Қирғизистон билан картошка сотиб олиш борасида ҳукуматлараро келишув имзоланмагани билдирди.

“Шундай истак билдирилган¸ аммо Қирғизистоннинг картошкаси қимматга тушгани боис¸ тадбиркорлар Покистондан арзон картошка олиб келишни йўлга қўйди ва Ўзбекистон бозорини арзон картошка билан тўлдирди”¸- деди Озодлик гаплашган Тошкент ҳукуматининг бир-биридан мустақил икки мулозими.

Қирғизистонда картошка жанжали

Шу кунларда Қирғизистонда минглаб фермернинг ҳукумат Ўзбекистонга сотиб беради¸ деган ишончда кредит олиб¸ амалда куйиб қолгани билан боғлиқ можаро давом этмоқда.

Озодлик радиоси қирғиз хизмати суҳбатлашган Иссиқкўл вилояти Ақсу туманидаги фермерларнинг айтишича¸ юзлаб тонна картошка¸ харидор йўқлиги ва сақлашга шароит йўқлигидан чириб кетиш хавфи остида қолган.

Иссиқкўллик фермерларга кўра¸ ўтган йили килоси 16 қирғиз сўми¸ уруғлигининг килоси 22 сўм бўлган картошкага (улгуржи нархи) айни кунларда таннархидан ҳам паст - 4¸5-5 сўм нарх берилмоқда.

Бу минтақадаги аксар фермернинг картошка экиши учун улар Қишлоқ хўжалик вазирининг “Ўзбекистон билан картошка сотиш ҳақида келишув қилдик”¸ деган гапини асос қилиб келтирмоқдалар.

Қирғиз томонига кўра¸ картошка оламиз¸ деган Тошкент ҳукумати картошка пишганда¸ уни олишдан бош тортган.

"Ўзбекистон картошка импорти бўйича Қирғизистон билан расмий шартнома тузмаган"

Озодлик мавзуни ўрганиш жараëнида Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти билан шуғулланувчи давлат тизимлари мутасаддилари билан гаплашди.

Бу масалада матбуотга гапириш ваколати йўқлиги учун исми очиқланмаслигини истаган мулозимлар¸ Бишкек билан картошка сотиб олиш борасида ҳеча қандай расмий шартнома тузилмаганини билдирдилар.

“Ўтган йилги ўзаро учрашувларда¸ Қирғизистондан картошка оламиз¸ деган истак билдирилган. Картошканинг ëнида Қирғизистоннинг "Каинди-Кант»​ шакар заводидан арзон нархда шакар сотиб олиш ҳақида ҳам гап бўлган эди. Қирғиз шакарининг нархи Украинаникидан қимматга тушадиган бўлганидан кейин¸ иккаласи ҳам оғизда қолиб кетди. Билишимча¸ Тошкент ҳукумати фалон тонна картошкани фалон пайтда фалон сўмдан оламиз¸ деган мажбурият олинган шартнома имзоламаган”¸- деди Озодлик гаплашган мулозимлардан бири.

Ўзбекистонга Покистондан картошка импорт қилаëтган тадбиркорлардан бири эса¸ Қирғизистондан картошка сотиб олиш истагининг амалга кўчмаганини бозор қонунияти билан тушунтирди.

Картошка 2020 йил январига қадар ҚҚС ва бож тўловларидан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатига киритилди. Қирғиз фермерларидан оламан деб кўришди. Қирғизистон ЕврАзЭС аъзоси бўлгани учун¸ унга аъзо бўлмаган Ўзбекистонга муайан бож тўловлари қўйилади. Устига¸ транспорт ва сақлаш харажатларини ҳам қўшсангиз¸ қиммат бўпкетади. Тадбиркорлар дарров арзонини Покистондан топишди – Афғонистон орқали фураларда Ҳайратонга олиб келишаяпти¸ Ўзбекистонга ҳеч бир бож тўловларисиз кириб¸ тўғри бозорга бораяпти. Ҳозир ҳамма ëқ Покистондан келаëтган арзон ва сифатли картошкага тўла. Монополист йўқ қилинди ва бозор арзонини ўзи топиб олди”¸ - деди картошка импортëрларидан бири.

Унинг билдиришича¸ Покистондан келаëтган картошканинг тоннаси сақлаш ва транспортировка харажатлари билан 150 доллардан тушмоқда ва бу қирғиз томони таклиф қилган нархдан анча арзондир.

Озодлик ҳозирча Қирғизистондан олиб келинадиган картошканинг тоннаси¸ барча харажат ва тўловлардан сўнг қанчага тушиши ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги изоҳ беришни истамади

Озодлик Тошкент ва Бишкек ҳукуматлари ўртасида картошка сотиб олиш бўйича расмий шартнома бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги мутасаддилари билан боғланди.

Озодлик гаплашган расмийлар¸ бу масала “нозик сиëсий” масала бўлгани боис¸ бу ҳақда изоҳ бера олмасликлари ва бу савол билан фақат Қишлоқ хўжалик вазири Мурашевнинг ўзигина баëнот бера олишни билдирдилар.

4 февраль куни Озодлик Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазири Нурбек Мурашев билан боғлана олмади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26 октябрь куни қабул қилинган қарорида¸ аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига 222 минг 409 тонна картошка заҳира қилиш айтилган.

XS
SM
MD
LG