Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:20

Маҳмуд Ражаб: Устимдан жиноий иш очилганини Интернетдан билдим


Журналист Маҳмуд Ражаб
Журналист Маҳмуд Ражаб

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси 14 май куни шоир ва журналист, Маҳмуд Ражабга нисбатан жиноят иши Тергов департаменти раҳбарияти томонидан назоратга олинганини билдирди.

Билдирувда 2019 йилнинг 30 апрель куни “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан М. Раджаповга (Маҳмуд Ражаб) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (Контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади.

Янгибозар туман ИИБ мулозимининг 15 май куни Озодликка айтишича¸ жиноят иши бўйича дастлабки терговни Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси олиб бормоқда.​

«Жиноят ишига, 2019 йилнинг 26 март куни “Тошкент” аэропортида кўздан кечирилган Маҳмуд Ражабнинг қора рангли сумкасидан чиққан 26 дона китоб, бир дона “Mi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва ундаги ёзувлар сабаб бўлгани» ҳақида ëзади ИИВ бошқармаси.

Маълумотномада Маҳмуд Ражабнинг уйи тинтилгани ҳақида ҳам тафсилотлар бор:

«Тинтув давомида М.Раджаповнинг хонадонидан уяли телефон, ноутбук, дисклар, 3 дона Туркия давлатида чоп қилинган (шу жумладан, «Пайғамбарлар тарихи») диний мазмундаги китоблар ва бошқа ҳужжатлар ўрганиш учун олинган. Тинтув якунида гумон қилинувчи М.Раджапов баённомага имзо чекишдан бош тортган, бу ҳақда тинтув баённомасида кўрсатиб ўтилган» дейилади ҳужжатда.

"Интернетдан билдим"

Хоразмлик 56 яшар журналист ва шоир Маҳмуд Ражаб 15 май куни Озодлик билан суҳбатда ўзига қарши жиноят иши очилганини Интернетдан ўқиганлигини айтади:

-Бу айблов шу пайтгача расман билдирилмаган менга. Адвокат сўров юборганида ҳам сукут сақлашган. Менга қарши жиноят иши очилгани сир тутилган негадир. Бугун ўқидим баëнотни ва бошдан оëқ уйдирма айб¸ дейди ўз уйидан туриб гаплашган Маҳмуд Ражаб.

Шоир Маҳмуд Ражаб билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:10 0:00

Юклари орасида Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққан

Маҳмуд Ражаб “Европа Бирдамлик маркази” ташкилотининг таклифи билан 22-25 март кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган халқаро семинарда иштирок этган.

Маҳмуд Ражабнинг айтишича, қайтиш билети Истанбул орқали бўлганлиги ва у ерда Тошкент учоғини кутиш учун ихтиёрида беш соат бўш вақти борлиги учун аэропортда муҳожиратда яшайдиган шоир ва “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан учрашган:

- Хоразмдан Солиҳ акага укалари ўрик қоқи, олма қоқи каби совғалар бериб юборган эди. Аэропортда учрашиб, совғани топширдим. Укалари ва мухлислари Солиҳ аканинг китобларидан олиб келишни илтимос қилган эди. Чунки 2018 йил Солиҳ аканинг уйида меҳмон бўлиб, китобларидан олиб келган эдим. Шунинг учун шоир акамиз билан аввал боғланиб, йўлда уч-тўрт соат вақтим бор, шу китоблардан сўрашган эди, олиб кетсам майлими, деб сўраганимда майли, деган эди. Хуллас, Солиҳ аканинг шеърлари ва публицистикаси битилган ҳамма китобларидан, Муҳаммад Бекжоннинг китобидан, жами 26 та китоб олиб келдим.

Маҳмуд Ражабнинг сўзларига кўра, бу китобларни Тошкент аэропорти божхоначилари олиб қўйган:

- Бирга келган ҳамроҳларим ҳаммаси юкини олиб чиқиб кетди. Менинг юким ҳаммадан кейин чиқди. Божхоначилар кўригидан ўтаётганда, нима бор, деб сўрашди. Мен китоблар дедим. Очиб кўришиб, ие, бу Муҳаммад Солиҳнинг китоблари эканку деб, бошлиғини чақиришди. Ҳусан Бобониёзов деган бошлиғи келиб кўрди-да, бу китобларни олиб қоламиз, мумкин эмас, деди. Мен бу бадиий китоблар, укалари илтимос қилган, совға бу десам ҳам, божхона бошлиғи, бу китобларни диний идорага берамиз, балки ичида диний-экстремистик ғоялар бордир, ўшалар кўриб, хулоса беришади, мен барибир тушунмайман деб, олиб қолишди.

Журналист божхоначилар унинг мобил телефонини ҳам олиб қўйишганини айтади:

Маҳмуд Ражабнинг сўзларига кўра, шундан сўнг уни фуқаролик кийимидаги ва ўзини таништирмаган бир шахс сўроқ қилган.

- Менимча, 25-30 ёшлардаги бу йигит ДХХдан эди. У бу китобларнинг тақиқланганини биласиз, нега олиб келдингиз, деди. Мен, қани менга исботини беринг, ким ва қачон тақиқлабди, деб қарши савол берсам, индамай қолди. Ўзингизни таништиринг, кимсиз, қаерда ишлайсиз, десам, жаҳл билан менга ўгирилдида, менинг кимлигимни ҳали чақирганимда биласиз, деди. Кейин, китоблар ва телефоним олиб қўйилгани ҳақидаги баённомаларга имзо чекдим. Соат 7да учоғимиз қўнган бўлса, соат 11 яримда жавоб беришди.

Ана шу воқеадан уйига етиб борган Маҳмуд Ражаб 10 май кунига қадар мавҳумлик ичида қолганини айтади:

- 10 май куни уйимни ўзини таништирмаган орган ходимлари тинтув қилди. Мажбурий меҳнатга қарши халқаро Cotton campaign фаоли сифатида фермерлар билан суҳбатларим матни ëзилган қоғозларни варақа деб олиб кетишди. 2 соат давомида уйни титкилаб, ноутбук, смартфон, Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоби ва унинг марҳум умр йўлдоши Ойдин Солиҳнинг "Ҳақиқий тиббиёт" китобини олиб кетишди.

Янгибозар туман ИИБ мулозимининг 15 май куни Озодликка айтишича¸ Республика Бош прокуратурасининг 2019 йил 8 майдаги кўрсатмасига асосан жиноят иши бўйича дастлабки терговни Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси олиб бормоқда.

- Маҳмуд Ражабнинг уйига чақирив қоғози жўнатилган. У17 май куни терговчи Йўлдошевнинг олдига сўроқ бериш учун чақиртирилган¸ дейди мулозим.

Маҳмуд Ражаб “Маърифат” газетасида мухбир бўлиб ишлаган. Унинг айтишича 2018 йили йили ўзининг Фейсбук саҳифасида мухолифатдаги сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ расмини қўйгани ортидан тазйиққа учраган.

XS
SM
MD
LG