Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:51

Самарқандда талабалар Хоразмдаги театрга билет олишга мажбурланди


Хоразм театри чипталари
Хоразм театри чипталари

Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти (СамДАҚИ) талабалари Хоразм театрига чипталар сотиб олишга мажбурлангани ҳақида маҳаллий блоггер ëзиб чиқди. Блоггернинг Озодликка билдиришича, ҳар бир талаба иккитадан чипта олишга мажбурланган. Институт вакили эса Озодлик мухбири билан суҳбатда чипталар талабаларнинг Хоразмга илмий-ўқув амалиëт саëҳати давомида маданий ҳордиқ чиқариш учун иҳтиëрий тарқатилганини иддао қилди.

Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти Бино ва иншоотлар курилиши йуналишидаги талабаларга жорий ҳафта бошидан бери Хоразмдаги мусиқали-драма театрига чипта сотилган.

Маҳаллий блоггер Мирзо Субхонов 8 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда вазиятнинг кулгили томонига эътибор қаратди:

- Самарқандлик талабаларга 8 минг сўмга Хоразм театрига иккитадан чипта мажбуран сотилди. Самарқанд билан Хорзамнинг ораси 700 километр. Қандай қилиб талаба бошқа вилоятдаги театр томошасига бора олади. Хоразм вилояти мусиқали драма театрига чипталарининг Самарқанд талабаларига сотилишининг ўзи комедия театри томошаси эмасми?¸ дейди суҳбатдош.

Самарқандлик талабалар 500 км узоқдаги Хоразм театрига иккитадан чипта олишга мажбурланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Чипталар ихтиëрий тарқатилганмиди?

Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтининг маънавий ишлар бўйича проректор ëрдамчиси деб таништирган ва исмини айтмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда театрга билетлар мажбуран сотилмаганлигини айтди. Унга кўра чипталар барча талабаларга эмас¸ балки айнан Бино ва иншоотлар курилиши факультетти талабаларига уларни ихтиëрига кўра эркин тарқатилган:

- Чунки Бино ва иншоотлар курилиши факултетининг жорий йилдаги амалий практикаси режасида Хоразмдаги тарихий бинолар тархини ўрганиш деган бўлим бор. Шу режа асосида талабалар Хоразмга борганида кечқурунги маданий тадбир сифатида ва талабарнинг маънавий ривожини таъминлаш мақсадида дунëга донғи кетган ва юз йиллик тарихга эга Хоразм драма театри спектаклларига билет тарқатдик. Чипталарда куни соати кўрсатилмаган. Талаба қачон Хорзамга борса ўшанда спектаклга кираверади¸ дейди мулозим.

Самарқандлик блоггер Мирзо Субхонов Бино ва иншоотлар курилиши факультети талабалари ўқув режасида Хоразмга амалий практика мавжуд эмаслигини айтади:

- Талабаларнинг Хоразмга бориши режаланмаганини ўқув дастуридан аниқладим. Умуман кулгили ҳолат бу. Мажбурий обунага ўхшайди. Лекин мажбурий обунани ҳам тушунса бўлади. Обуна қилинса¸ ўша газета бир куни уйингизга боради¸ лекин олис шаҳардаги театрга боришингиз даргумон дейди блоггер.

Театрнинг ҳабари йўқ

Огаҳий номидаги Хоразм давлат мусиқали драма театри бадиий раҳбари Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Самарқанд талабаларининг группа бўлиб спеткалга билет олганидан беҳабар эканлигини айтди.

Хоразм Самарқанддан 700 километр олисдадир. Талабаларга олсидаги вилоятлардаги театр ва концертларга мажбурий билет сотиш аввал кузатилмаган эди.

XS
SM
MD
LG